RU

Последние новости

23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  3 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  14 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  15 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  13 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2

Темурхўжа Абдухолиқов: "Шахтёр"да танишларим тўп тепишмоқда" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Шахтёр"да танишларим тўп тепишмоқда"

Европа лигаси 3-саралаш босқичида Қарағанданинг «Шахтёр» клуби катта эҳтимол билан Сплитнинг «Хайдук» клубига тўқнаш келади.
Хорватия клуби биринчи ўйинда Ирландияда «Дандолк»ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу жамоа сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов тўп тепмоқда. Қозоғистоннинг Sports.kz нашри вакили 22 ёшли футболчи билан боғланиб Хорватия ва «Хайдук» борасида саволлар берди.

— Тима, Қозоғистонда 90-йилларда «Жетису» сафида Тохир Абдухолиқов ўйнаган. Бу сизнинг қариндошингиз эмасми?

— Тохир Абдухолиқов?!!! (Кулади). Бу тасодиф. Мени Тохир Абдухолиқов деган амаким бор, аммо у ҳеч қачон футбол билан шуғулланмаган.

— Қозоғистондагилар «Хайдук» кейинги босқичда «Шахтёр»га рақиблик қилишини тахмин қилишмоқда. Сплитдагилар қандай фикрда?
— Сплитда ҳам учинчи саралаш босқичида айнан Қарағанданинг «Шахтёр» клуби тўқнаш келади деб ҳисоблашмоқда.

— «Шахтёр» ҳақида нималар биласиз? Ўтган мавсумда жамоанинг еврокубоклардаги иштирокини кузатиб бордингизми?
— Бу клуб ҳақида бироз маълумотга эгаман. Бу жамоада Ўзбекистонда ишлаб кетган Виктор Кумиков фаолият олиб бормоқда. Жуда тажрибали, кучли мутахассис. Ўтган йил жамоа Европа чемпионлар лигасии сўнгги саралаш босқичида бироз омад етишмаганини биламан. Ушбу клубда танишларим ҳам ўйнашмоқда.

— Сиз «Шахтёр» ўйинчилари Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоев, спорт директори Улуғбек Асанбаев, бош мураббий Виктор Кумиков билан танишмисиз?
— Саломов ва Мурзоев билан шахсан танишман, Асанбаев ва Кумиковни эса шахсан бўлмаса ҳам танийман, улар ҳақида кўп эшитганман.

— «Хайдук»ка ўтиб фаолиятингизда олдинга қадам ташладингизми?

— Албатта, бу мен учун катта плюс бўлди.

— Ўзбекистон чемпионатидан Хорватиянинг етакчи клубларидан бирига ўтиш осон бўлдими?
— Йўқ, албатта, — қийин бўлди. Жамоага келишдан олдин яхши сифатларимни кўрсатишим керак эди. Ўзингиз биласиз легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак.

— Сиз Хорватияда «Хайдук» сафида ўйнаяпсиз, яна бир ҳамюртингиз Хусниддин Ғофуров Сербияда «Явор» сафида фаолият олиб бормоқда. Иккалангизнинг агентингиз биттами?
— Йўқ. Ғофуров билан таниш эмасман. Агентимнинг Ўзбекистондаги ягона вакили менман.

— Ўтган мавсумдан кейин «Хайдук»да қандай ўзгаришлар содир бўлди?

— Агар «Хайдук» ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз, интернетда ўтган йилги ва бу йилги таркибларни солиштириш мумкин. Мен сизга клуб ҳақида маълумот бера олмайман.


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика