RU

Последние новости

11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  0 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  1 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  6 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1

Темурхўжа Абдухолиқов: “Имкониятлардан унумли фойдалана олмадик” Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: “Имкониятлардан унумли фойдалана олмадик”

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Фулад” баҳсидан сўнг футболчилар микст-зонага кириб ўтишди. Шу аснода “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов билан суҳбатлашдик.
- Ўйинни ўзингиз ҳам кўрдингиз, ютадиган рақиб эди. Имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироз омад етишмади. Гол уришда бироз оқсаяпмиз. Ўйлайманки келгусида ҳаммаси яхши томонга ўзгаради – дея гап бошлади Абдухолиқов.

- Ғалабани сақлаб қолиш учун жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Тартибми...? Билмадим. Биз яна битта гол уришимиз керак эди. Шунда ҳаммаси ўзимиз истагандек кечарди. Энг асосийси вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Учрашув давомида ўнг қанот ярим ҳимоясига ўтиб ҳам харакат қилганингизни кўрдик. Бу мураббийнинг кўрсатмаси эдими?
- Эътибор берган бўлсангиз ўйинни иккита ҳужумчи билан бошладик. Бундай пайтда битта ҳужумчи керак бўлса қанотга ёки марказга ўтиб, ёрдам бериши керак. Бу ўзига хос тактика эди. Бир жойда “қотиб” қолиш керак эмас.

- Сизда янги жамоага киришиб кетиш жараёни қандай кечмоқда?
- Умумий жамоага мослашиб кетишим қийин бўлмади. Деярли барча футболчилар билан олдиндан таниш эдик. Аммо ўйинга тўлиқ мослашиб кетиш учун бироз вақт керак. Яна бир нечта учрашувлардан сўнг ҳаммаси кўнгилдагидек кечишига ишонаман. Мана бугун ОЧЛдаги илк очкоимизни қўлга киритдик. Келгуси учрашувларда ғалабамизни ҳам нишонлашга астойдил уринамиз.

- Эроннинг “Фулад” жамоаси бугун сизда қандай таассурот қолдирди?
- “Фулад” яхши, интизомли жамоа экан. Менимча ҳамма Эрон клублари шундай. Ўйлайманки гуруҳдан чиқишга кучимиз етади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Муҳими кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўриб, 100 фоизли натижа қайд этиш керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика