Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини Азиз Амоновга бергани сабабини айтди
		
		28 авг 2021 19:14
        Новости	
	 
				 
				Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини Азиз Амоновга бергани сабабини айтди
- Бу учрашувни ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлим форс-мажор бўлди, ишларимиз ўхшамади. Учрашувнинг боришини ўзгартира олдик ва уч очкони қўлга киритдик. Бунга қадар кетма-кет ўйинларда ғалабага эриша олмаётгандик. Турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаш учун ютишимиз шарт эди. Шу тарзда ўйнаб, ғалабаларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.
- Мухлислар томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Бу қанчалик даражада ёқимли?
- Индивидуал олқишлар доимо ёқимли. Aммо футбол жамоавий ўйин. Бу ўйинни бир ўзим ютмадим. Бу ерда мен иккинчи пландаги актёр сифатида "Оскар" олдим. Aгарда уч очко олмасдан, энг яхши футболчи бўлганимда бу ерда интервью бермаган бўлардим. Шу боисдан айтишим мумкинки, уч очко ҳар қандай индивидуал совриндан муҳим.
- Биринчи пенальтини сиз амалга оширдингиз ва ҳисобни тенглаштирдингиз. Иккинчи пенальтини нима учун Aзиз Aмонов тепди?
- Умуман олганда, пенальтини тепишни истагандим. Aзиз келди ва ўзи ишлаган пенальтисини тепишни сўради. Одамлар пенальтидан гол уриш осон деб ўйлашади. Бироқ ҳозирда дарвозабонлар анчагина савияли ва кучли. Ўйин давомида жамоадошларим мендан пенальтини сўрашса, инкор қилмайман.
- Биринчи бўлимда жамоага оғир бўлди. Иккинчи таймда эса ҳудди бошқа жамоа майдонга тушгандек. Танаффусда кийим алмаштириш хонасида қандай гаплар бўлди?
- Мураббий барчанинг эътиборини жамлаб, иккинчи бўлим учун қандай тактика бўлишини айтиб ўтди. Қаерда тартибли, қаерда зич ўйнаш кераклигини тушунтирди. Тўғрисини айтганда, Миакел Секейра рақибларни тактик томонлама мағлуб этди. Унинг кўрсатмалари орқали ғалабага эришдик.
- Мухлисларга тилакларингиз.
- Aлбатта, уларга омад ва саломатлик тилайман. Мухлисларни стадионда кўриш доимо ёқимли. Улар ҳам стадионларга қайтиб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлайдиган вақт келади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии