RU

Последние новости

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  5 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  11 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  3 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот” Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финалида 23 августь куни БААда “Ал – Айн” меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.
Ушбу учрашув олдидан “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал–Айн”га қарши узоқ тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Ички чемпионатда ҳам охирги учрашувни “Сўғдийна”га қарши ўтказиб ғалаба қозондик. Кайфиятимиз аъло даражада. Бизни ОЧЛнинг чорак финалида “Ал–Айн”га қарши жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турипти. Ушбу учрашувга тайёргарлик ёмон кечмади, энг кераклиги кучимизни жамлаб олсак бўлгани. Ички чемпионатдаги ўйинлардаги чарчоқларимизни чиқариб олсак “Ал–Айн”га қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатамиз. Ҳар бир жамоа рақибига қанчалик имконият берса ўшанга қараб ўйнайди.

“Локомотив” ҳар доим ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилган. Биз сафарда дуранг учун эмас ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тўғри сафардан дуранг натижа билан қайтиш ёмон натижа эмас, лекин ғалаба бўлса нур устига аъло нур бўлади. Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот. ОЧЛ мусобақаси ўз йўлига, ички чемпионатда олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бўшашишга хаққимиз ҳам йўқ. Ички чемпионатимизда рақибларимиз бизга жуда ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишмоқда. ОЧЛда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика