RU

Последние новости

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Темурхўжа Абдухолиқов мухлислар томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарди Новости

Темурхўжа Абдухолиқов мухлислар томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарди

Хабарингиз бор, "Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати "championat.asia" сайти билан ҳамкорликда янги лойиҳани йўлга қўйгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Мазкур лойиҳанинг илк меҳмони сифатида "Локо" тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов таклиф этилди ҳамда мухлислар томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарди. "Темурхўжа билан суҳбат бўлади, бизга савол юборинг" дейишимиз биланоқ, орадан ҳали бир кун ўтмасдан жуда кўп (100тадан ортиқ) савол келди.



Шартга кўра "championat.asia" сайтининг фикр қолдириш жойида, шунингдек "championat.asia" сайтининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси, "Локомотив" футбол клубининг Фейсбукдаги ҳамдаги Инстаграмдаги расмий саҳифаларида қолдирилган саволлардан энг яхшиларини танлаб олдик.

Суҳбатимиз якунига етгач, Темурхўжа саволлар ичидан ўзига энг маъқул келганини танлаб олди ва савол эгасига ўзининг 11-рақамли футболкасини беришга қарор қилди. Темурхўжа Абдухолқиов билан кечган қизиқарли суҳбатдан баҳраманд бўлишни истасангиз, бизни кузатиб боринг, тез кунда интервью ҳам ёзма, ҳам видео шаклда эътиборингизга ҳавол этилади.



Шунингдек, қайси савол футболчига кўпроқ маъқул келгани-ю, совға эгаси ким бўлганини тез орада билиб олишингиз мумкин. Демак, бизни кузатиб боришда давом этинг.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика