RU

Последние новости

20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  1 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  21 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  31

Темурхўжа Абдухолиқов: "Кўтарма пули борасида "олтин оралиқ"ни топиш керак" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Кўтарма пули борасида "олтин оралиқ"ни топиш керак"

9 июль куни ЎФА расмий сайтида "Расман: 2019 йилги мавсумдан бошлаб футболчиларда кўтарма пули бўлмайди" деган мақола чоп этилди.

Ушбу хабар чиққанидан бери бу мавзу кўпчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Маълумки, аксар футболчилар бир жамоадан иккинчисига ўтганда янги клубидан кўтарма пули (бошқача айтганда, "подъёмний") олишади. Кўтарма пулларини қай тартибда бериш борасида аниқ қоида мавжуд эмас, бунда ҳар клуб ўз танлаган йўлидан келиб чиқиб иш тутади.

Агар кейинги йилдан футболчиларга бериладиган кўтарма пулларига чек қўйилса унда нима бўлади? Бу ҳақда бирданига фикр билдириш қийин ва нимадир гапиришдан олдин обдон бош қотиришга тўғри келади. Навбати билан бу борада кўпчилик мураббий ва футболчиларнинг фикрини бериб боришга ҳаракат қиламиз. Яқиндагина "Локомотив"га қайтган Темурхўжа Абдухолиқовнинг бу ҳақда фикри қуйидагича бўлди.

- "Энди бу ЎФА чиқарган қарор, шу боис мен фақат ўз фикримни билдиришим мумкин, холос. Футболчи юқори савияда максимум 10-15 йил ўйнаши мумкин. Меҳнатимиз қанчалик оғирлигини ўзингиз яхши биласиз. Футболчилар бир жамоа бўлиб машғулот ўтказишади, кейин худди ўзингизга ўхшаб тайёргарлик кўрган жамоага қарши майдонга тушиб ютишингизга тўғри келади".

- "Мен нима дейишим мумкин? Бизнинг чемпионатда ўзи шундоқ ҳам мисол учун Қатар ва Хитой билан солиштирганда катта пул айланмайди. Мен бу қарорга норозиман дея олмайман-у, лекин бу ҳақда чуқур ўйлаб кўриш, "олтин оралиқ"ни топиш керак деган фикрдаман. Балки кейинчалик шунинг устида бош қотиришар. Нима бўлганда ҳам қарорни ЎФА қабул қилади. Агар бу қарор ўз кучида қоладиган бўлса, футболчилар билан нима рўй беришини қишда кўрамиз. Лекин мен буни бир томонлама чиқарилган қарор деб ҳисоблайман", - дейди "темирйўлчилар" ҳужумчиси.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика