RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  5 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  3 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Темур Яфаров: "Машъал-2" 11 киши бўлиб дарвозага туриб олди Новости

Темур Яфаров: "Машъал-2" 11 киши бўлиб дарвозага туриб олди

Биринчи лига ўйинлари якунига етишига ҳам битта тур қолди. Кеча чемпионат пешқадами "Оқ-тепа" ўз уйида Машъал-2ни қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этиб асосий таъқибчиси бўлган "Обод"ни ўтказиб юборди.
Натижада "Оқ-тепа" 2-ўринга тушиб қолди ва улар катта эҳтимол билан энди олий лигада 15-ўринни банд этган жамоага қарши плей-офф баҳсини ўтказади. Биз эса "Оқ-тепа" сардори бўлган Темур Яфаров билан суҳбатлашиб, кечаги ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- "Машъал-2" бутун ўйин давомида ҳимояланди. Деярли 11 киши бўлиб дарвозада турди деса ҳам бўлади. Ҳеч нарса керак эмас бўлган клуб ўлигини ташлади ва бизни қимматли очколардан маҳрум этди. Тўғриси шу куни бизга ҳақиқатдан ҳам омад етишмади. Ғалаба қозонишни жуда-жуда истагандик. Сабаби олий лигага 1-ўринни эгаллаган холда чиқиш асосий мақсадимиз эди.

- Ўйинга тайёргарлик қандай бўлганди? Хотиржамликка берилмадими йигитлар?
- Балким... Фикрингизга қўшиламан эхтимол ёшларда ўйиндан олдин хотиржамлик бўлгандир. Аммо тажрибали футболчилар вазиятни жуда яхши тушуниб турганди. Агарда очко йўқотсак, ҳаммаси тамом бўлишини билардик. Афсуски асосий рақобатчимизни ўтказиб юбордик.

- Аксига олиб ушбу оқшом "Обод" сафардан ғалаба билан қайтди. Сизлар учун энг аламлиси ҳам шу бўлди. Тўғрими?

- "Обод"ни ушбу муваффақият билан табриклайман. Улар элитага деярли чиқди. Чиққанда ҳам ҳақли равишда. Аммо биз улардан кучли эдик. Буни ўзаро икки учрашувда исботлагандик.

- Кейинги турни сафарда ўтказасизлар. Шунчаки расмиятчилик учун ўйнаб қайтасизларми? Бундай дейишимизнинг боиси кўпчилик Ободнинг кейинги турда "Косонсой"ни мағлуб этишини айтмоқда.
- Нима ҳам қилардик....Ҳаёт давом этади. Ҳозирдан тақдирга тан бериш яхшимас. Охиригача курашамиз. Агарда плей-оффда иштирок этсак, астойдил ўйнаймиз.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика