RU

Последние новости

22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  0 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  66 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  50 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  14 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5

Темур Турдиев: “Ҳақиқатдан ҳам “Орол”да молиявий муаммолар бор” Новости

Темур Турдиев: “Ҳақиқатдан ҳам “Орол”да молиявий муаммолар бор”

Биринчи лига қатнашчиси Нукуснинг “Орол” жамоасида бу йил ҳам моддий томондан қийинчиликлар бўлмоқда.

Жамоа ўтган ҳафтада водийга, “Цементчи” билан баҳсга 11 нафар футболчиси билан ташриф буюргани ҳам холатнинг қай даражада эканлигидан далолатдир. Жамоанинг маҳоратли ўйинчиларидан бири Темур Турдиев билан суҳбатлаганимизда, унинг ўзи ҳам молиявий муаммолар бир талай эканлигини куйуниб гапириб берди.

- Ўзингиз ҳам билсангиз керак, айни пайтда молиявий муаммолар биргина “Орол”да эмас балки у каби кўплаб клубларда ҳам мавжуд. Ҳа, афсуски бизнинг жамоада бу муаммо ўта кескинлашиб кетмоқда. Ўтган ҳафта Қувасойга 11 нафар футболчи билан борганимиз рост. Молиявий имкониятимиз шунга мажбур қилиб қўйди. Балки бу гапларим кимларгадир ёқмас. Жамоамиз учун бириктирилган махсус ҳомий ташкилотлар бор. Аммо улардан пул тушиши чўзилиб кетмоқда. Шунга қарамай маҳаллий футболчилар клуб шани учун ҳар бир баҳсда астойдил ўйнаб, осонликча таслим бўлишни истамаяпти. Бунинг учун уларга раҳмат айтсак арзийди. Текинга ўйнаб юрган бўлсада, майдонда борини беради.

- Кўпчилик ўйлаши мумкин, 8-9 ойдан буён ойлик маош олмасдан юрган футболчилар оиласини қандай боқади деб. Гап шундаки, “Орол”да асосан Нукуслик футболчилар ўйнайди. Оиласи бор бўлган ўйинчиларга қўшимча иш сифатида болалар футбол мактабидан иш берилган ва улар ўша ерда болаларга миллионлар ўйинининг илк сабоқларини бериб боради. Оила қурмаган ёшлар эса кўплари олий таълим даргоҳларида таҳсил олади. Тўғриси, ҳар биримиз учун “Орол”да ўйнаш иккинчи иш бўлиб қолган.

- Энди кейинги турларда сафардаги баҳсларга борамизми йўқми олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳаммасини ўша вақт келганда кўрамиз. Балки кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетар.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика