Темур Турдиев: "Футболчилар майдонда 100 эмас, 120 фоиз куч билан ҳаракат қилишди"
20 июн 2021 19:54
Новости
Темур Турдиев: "Футболчилар майдонда 100 эмас, 120 фоиз куч билан ҳаракат қилишди"
Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.
"Барча гувоҳ бўлди, жуда қийин ўйин ўтказдик. Йигитлар 100 эмас, 120 фоиз куч билан ҳаракат қилишди, борларини беришди. "Динамо"ни яхши биласиз, ўз вақтида Суперлигада узоқ йиллар барқарор иштирок этган. Ҳозирда ҳам элита йўлланмаси учун курашмоқда. Тажрибаси ва қандай кучга эгалиги маълум эди. Жамоамизнинг ҳам тажрибаси ўйиндан ўйинга ортиб бормоқда. Ғалаба билан табриклайман барчани.
Футболчилар тактик кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Шунинг ҳисобига ғалабани тантана қилдик",- дейди Турдиев.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии