RU

Последние новости

12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  0 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  7 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5

Темур Турдиев: “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича ўзим Абдумуротовга овоз берган бўлардим” Новости

Темур Турдиев: “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича ўзим Абдумуротовга овоз берган бўлардим”

“Оқ-тепа”нинг нукуслик ҳимоячиси Темур Турдиев бу йил “СА” талқини бўйича биринчи лиганинг “Энг яхши ҳимоячиси” танлови ғолиби бўлди.
Шу муносабат билан тажрибали футболчидан интервью олдик.

- Темур ака, “СА”ни кузатиб борасизми? Умуман “Энг яхши ҳимоячи” бўлишингизни кутганмидингиз?
- Албатта “championat.asia” сайтига тез-тез кириб тураман. Биринчи лигани кенг тарзда ёритиб бориши ёқади. Тўғрисини айтсам, “Энг яхши ҳимоячи” бўлишимни кутмагандим. Буни ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу борада бир таниш укахоним айтиб қолди. У йигит “Paynet” очади. Сайтга кирганида “Энг яхши ҳимоячи” бўлганимни кўрибди. Шундан сўнг менга айтди. Ўзим кириб ўқиб, хурсанд бўлдим. Бунинг учун сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Ўзингиз бу борада қайси футболчига овоз берган бўлардингиз?
- “Орол”даги Мурод Абдумуротовга овоз бераман. Жамоамизга қарши ўйнаган рақиб ҳимоячиларидан кўпроқ шу йигитнинг ҳаракатлари ёқди.

- “Оқ-тепа”даги ҳимоячилар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ёмон эмас. Мақсуд Ҳайитов рақиб ҳужумчилари билан бирга-бир вазиятда кўпинча ютиб чиқади. Лекин бу унинг камчиликлардан холи дегани эмас. Айрим жиҳатлари борасида ишлаши керак. Ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Нодир Тешабоев ҳам ҳужумкор ҳимоячи саналади. Тўп учун курашларда яхши ҳаракат қилади. Тезкор футболчи. Шунингдек биринчи босқичда ижара асосида ўйнаган Сергей Прохоров ҳам менда жуда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ. Ўз устида ишлашни тўхтатмаслик керак. Умуман олганда бизда асосан ёшлар ўйнади.  

- Жамоангиз мавсум бошида ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйганди. Лекин якунда 4-ўрин билан кифояланди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Аввалига биз Александр Мочинов бошчилигида чемпионатга тайёргарлик кўрдик. Кейинчалик эса мураббий кетиб қолди ва унинг ўрнига Фурқат Эсонбоев олиб келинди. Албатта мураббийларнинг ўзгариши ҳам ўйинимизга таъсир ўтказди. Чунки янги мураббий ўз услубини қўллай бошлади. Таркибда ҳам ўзгаришларга қўл урди. Олдин комбинацион ўйин кўрсатишга ҳаракат қилардик. Кейинчалик эса...

- Эсонбоев ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу борада ҳеч нима дея олмайман.

- Келаси йил ҳам жамоада қоласизми?
- Шартномам тугаб бормоқда. Эртага нима бўлишини олдиндан билмаймиз. Бош мураббийнинг режалари қандай бўлади? У қолишимни истайдими йўқми, шуни билиш керак. Агарда янги битим таклиф қилишса ўйлаб кўраман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика