Темур Турдиев: "Динамо" билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз"
27 апр 2016 07:05
Новости
Темур Турдиев: "Динамо" билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз"
Биз учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Беллашувда меҳмонлар ҳисобни очишди. "Зомин"нинг голига бир дақиқа ичида жавоб қайтарганимиз бизнинг ютуғимиз бўлди. Шундан кейин меҳмонлар яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар ҳам ҳисобни тезда тенглаштира олдик. Айтишим керак, биринчи бўлимда бизнинг ўйин унчалик қовушгани йўқ. Аксинча, меҳмонлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Уларда кучли жамоа борлиги кўриниб турди. Шунчаки, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида "Зомин"нинг бир аъзоси қизил карточка олгани ҳам уларнинг ўйинига салбий таъсир қилди, чоғи.
Танаффусдан кейин устунлик тўлалигича биз тарафда бўлди. Якунда натижа ҳам шунга мос бўлди. Бу сафар биз бўлим аввалида гол урдик. Ундан кейин тўртинчи, бешинчи ва олтинчи голни ҳам ургандик. Аммо офсайд дея баҳоланган олтинчи голимиз инобатга олинмади. Навбатдаги турда "Динамо"ни қабул қиламиз. Гарчи самарқандликлар етакчилардан бири бўлса-да, учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз, - дейди Турдиев.
Фурқатбек Нишонов
Комментарии