RU

Последние новости

07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  0 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16

Темур Кападзе: “Терма жамоада энг кучлилар ва муносиблар ўйнайди. Имконият ҳаммага бир хил берилади” Новости

Темур Кападзе: “Терма жамоада энг кучлилар ва муносиблар ўйнайди. Имконият ҳаммага бир хил берилади”

Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионати саралаш баҳсларидан сўнг, ЎФА Отабек Ғуломхўжаев ва унинг мураббийлар штабини истеъфога чиқарганди.

Темур Кападзе эса ёшлар терма жамоасининг янги мураббийи этиб тайинланди. Шу муносабат билан, унинг ихтиёридаги жамоа аъзолари 24 декабрьдан эътиборан Тошкентда машғулотларга киришишди. Хўш унга яқиндан ким кўмаклашади? Йиғиннинг биринчи куни қандай ўтди? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Темур Кападзега мурожаат қилдик.

- Ушбу ёшдаги терма жамоани қабул қилиб олганингизга кўп бўлмади. Дастлабки йиғин сиз учун ҳам, футболчилар учун ҳам танишув вазифасини ўташи табиий...
- Йилнинг оҳирида футболчиларни йиғишга қарор қилдик. Биринчи ўринда улар билан яқиндан танишмоқчи бўлдим, кучли томонларини билгим келди. Шунинг учун биринчи кунлардан катта ўзгаришга қўл урмадим. Таркибга оҳирги саралаш босқичида қатнашган футболчиларни жалб этдик. Реал олиб қараганда, ҳар бир ойда йиғин ташкил қилишни мўлжаллаганмиз. Чунки, Осиё чемпионатига қадар вақт кам. Тўққиз ой қолган бўлсада, ўйинчилар мунтазам биз билан бирга бўлишмайди. Фақат, бир ойда битта йиғилганимизда режаларимизни максимал даражада амалга ошириб олишимиз керак.



- Футболчилар билан мақсад ва талабларингиз, истакларингиз борасида гаплашиб олдингизми?
- Албатта. Биринчи кундан гаплашиб, келишиб олдик. Улардан мақсадлари нима эканлигини сўрадим. Барча чемпионлик учун курашишини баралла айтишди. Мусобақа ўзимизда ўтади, осон бўлмаслигини тушуниб туришибди. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилиш, юқорига интилиш даркор. 29 декабрь кунига қадар тайёргарликни давом эттирамиз, тактик ҳамда жисмоний тарафлама ишлаймиз. Назарий машғулотларда кўрсатмалар берамиз.

- Мураббийлар штабида сизга ким яқиндан ёрдам беради? Ўзингиз учун аниқлаб олдингизми?
- Ҳа. Ҳаммаси аниқ бўлган. Денис Красниченко мен билан бирга аввал ҳам ишлаган. “Бунёдкор” академиясида 2001 йилда туғилган болаларга устозлик қилган. Иккинчиси Сергей Чигодаев, у ҳам Красниченко каби клуб академиясида 2002 йилда таваллуд топган болаларни мураббийи ҳисобланади. Ёшлар терма жамоасидаги аксарият ўйинчилар унинг қўлидан чиққан.

- Кейинги йиғинларда яна янги номларни учратшимиз мумкинми?
- Ҳа. Терма жамоада доим энг кучли футболчилар бўлади. Ҳаммага бир ҳил имконият берилади. Йил давомида таркиб ўзгараверади. Ким қандай формада бўлишига боғлик кўп нарса. Бу йиғинга таклиф этилмаган ўйинчи, кейинги йиғинда синаб кўрилади. Октябрь ойида турнир бўлиб ўтса, уша вақтдаги кучли ва муносиб бўлганлар якуний таркибдан жой олади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика