RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Темур Кападзе: "Бу йилги чемпионат жуда қизиқарли кечади" Новости

Темур Кападзе: "Бу йилги чемпионат жуда қизиқарли кечади"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси сафига келиб қўшилган тажрибали футболчи Темур Кападзе янги мавсум олдидан "Championat.asia" сайти орқали ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйлашимча, янги футбол мавсуми бу йили жуда қизиқарли кечади. Бунга шубҳа йўқ. Чунки бир қатор жамоалар анча кучайиб олишди. Шунингдек, мавсум бошида федерация раҳбарлари келишилган ўйинларга қарши қаттиқ чора кўрилгани ва кўрилаётганини таъкидлашди. Уларнинг бу борадаги талаблари биз футболчиларни хурсанд этди. Буларнинг барчасини инобатга оладиган бўлсак, унда бу мавсумдаги чемпионат жуда қизиқарли ўтиши аниқ. "Металлург" билан бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдик ва бу баҳсда ғалаба қозониб жамоа мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Биз биламизки, "Металлург" ўз майдонида жуда кучли футбол кўрсатадиган жамоа ҳисобланади. Шунга қарамай чиройли футбол кўрсатиб, Худо хоҳласа ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди "Локомотив" сардори Темур Кападзе.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика