RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  4 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  1 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  20 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  85 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1013 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Теҳронда Марк Вильмотс иштирокида биринчи матбуот анжумани ўтказилди Новости

Теҳронда Марк Вильмотс иштирокида биринчи матбуот анжумани ўтказилди

Эрон терма жамоаси янги бош мураббийи Марк Вильмотс илк марта эронлик ОАВ ходимлари билан суҳбатлашди.

Маълумки, Эрон футбол федерацияси Марк Вильмотс билан келишувга эришди ҳамда бельгиялик мутахассисни терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Ўзаро келишувга кўра, Вильмотс терма жамоани ЖЧ-2022 охиригача бошқаради ва бу вақт ичида йилига 1 миллион евро миқдорида маош олади. 

Марк Вильмотс ўзининг дастлабки матбуот анжуманида ушбу фикрларни билдирди: "Шартнома имзоланган кундан бошлаб Эрон мен учун иккинчи уйга айланди. Биз ҳаммамиз биргаликда ишлаб катта вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Эрон ривожланган мамлакат, бу ерда спортни жуда қадрлашади. Олдимда турган энг асосий мақсад терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ҳисобланади". 

"Биз тактик жиҳатдан тўғри ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ўртоқлик учрашувлари ёрдам беради. Мен шу пайтгача бошқа жамоаларда ишлаганман ва қаерда фаолият олиб бормай доим максимал ишлашга ҳаракат қилганман. Терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ. Ким клубда ўзини кўрсатса, албатта бош жамоада ўйнаш имконига эга бўлади". 

"Терма жамоада асосий ёрдамчим испаниялик Ману Феррера бўлади. Бу инсонни 25 йилдан бери биламан. Шунингдек, маҳаллий ёш мураббийлардан Воҳид Хошемиян ҳам штабимизда бўлади. Бизга яна учрашувлар таҳлилчиси ҳам керак. Мен Эрон терма жамоасини қабул қилиб олганимдан хурсандман. Оилам бу қароримга қўшилмади, бироқ қарор меники, шу боис афсусланаётганим йўқ". 

Вильмотс матбуот анжуманида терма жамоанинг 25 футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Эрон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари доирасида 6 июнь куни Сурия ва 11 июнда Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика