RU

Последние новости

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  47 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Таваллуд айём муборак, Алишер Бурханович! Новости

Таваллуд айём муборак, Алишер Бурханович!

Бугун ўзбекистонлик машҳур миллиардер, спорт жонкуяри, маданият ва санъатга ҳам бефарқ бўлмаган ажойиб инсон Алишер Бурханович Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алишер Бурханович Усмонов - 1953 йилнинг 9 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида дунёга келган. Болалигидан спортга бефарқ бўлмаган ёш Алишер қиличбозлик билан шуғуллана бошлаган ва фаолияти давомида айтишга арзигулик ютуқларга эришган.  

Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида Википедия саҳифаси ва бошқа манбаларда жуда ҳам кўп ва хўп маълумотга эга бўлгансиз. Биз шунчаки Усмоновнинг чинакам спорт фидоийси ва ҳомийси эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Нафақат унинг ўзи, балки турмуш ўртоғи Ирина Винер Усмонова ҳам умрини спортга бағишлаганлардан. 

Самарқанд вилоятида таваллуд топган Ирина бадиий гимнастика бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган. Винер хоним 1972-1992 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият юритган. 1992 йили Москвага кўчиб ўтган Ирина Винер ўша йилнинг ўзида Алишер Усмонов билан турмуш қуради. 

Ирина Винер 2008 йилдан то шу кунгача Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимида ишлаяпти. Шунингдек, терма жамоа мураббийи сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Ўз ўрнида Ўзбекистон бадиий гимнастикасига ҳам ёрдам бериб келяпти. 

Алишер Усмонов эса 2008 йилнинг 6 декабридан то шу кунгача Халқаро қиличбозлик федерациясининг президенти ҳисобланади. 2015 йили пойтахтимизда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ўз-ўзидан юртимизга берилгани йўқ. Ўшанда бундай мусобақани ўзида қабул қилиш истагида бўлган давлатлар етарлича эди. 

Энг муҳими, ўша жаҳон чемпионати учун пойтахтимизга беғараз ёрдам тариқасида тақдим этилган ва жуда ҳам қиммат турадиган инвентарлар бугунги кунда Андижон ихтисослаштирилган қиличбозлик марказида ёш спортчиларимизга хизмат қиляпти. Ҳар бир йўлакнинг баҳоси 10 000 евродан кам турмайди. Ўзи аслида қиличбозлик қиммат спорт турларидан бири ҳисобланади. Қилич ва махсус либосларнинг “тозаси” жаҳон бозорида жуда қиммат. 

Яна бир факт. Ўзбекистон терма жамоаси муҳим мусобақалар олдидан Россия терма жамоасига қарашли Москва вилоятида жойлашган замонавий қиличбозлик базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бунинг учун эса ҳеч қандай пул тўланмайди. Янги, замонавий “Пахтакор” стадионига қилинаётган ҳомийлик эса алоҳида мавзу. 

Истиқлолимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Усмонов Алишер Бурханович Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. 

Алишер Усмоновнинг 65 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва бош мартабали инсонлар ўз табрикларини йўллашган.  

Фурсатдан фойдаланиб, Алишер Усмоновни Давлат мукофоти ҳамда бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Ўзбек спорти ривожига қўшаётган ҳиссаси йўлида Алишер Бурхановичга куч-қувват тилаймиз.

championat.asia жамоаси 

Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика