RU

Последние новости

17:15Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  101 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси Новости

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси

Бундан роппа-роса 14 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2010 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилган эди.

Ўша босқичда терма жамоамизни икки нафар мураббий бошқарган. Рауф Инилеев билан бошланган саралаш турнири Миржалол Қосимов билан тугаган эди. Қатар билан баҳсга эса айнан Миржалол Қосимов бош мураббий сифатида бошлаб тушган. Доҳада кечган баҳсда Бруну Метсю "бригадаси" 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилганини ёдингизда бўлса керак. Тошкентда кечган жавоб ўйини март ойининг 28 санасида ўтказилган бўлиб, шу куни "Пахтакор" стадионида минглаб ишқибозлар жамлаган эди, дея оламиз. Фарҳод Тожиев ўзининг хет-триги билан мухлисларни хурсанд қилган бўлса, яна бир голга Анвар Солиев муаллифлик қилган. 


ЖЧ-2010 саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Қатар 4:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 

Бош ҳакам: Масъуд Моради

Голлар: Фарҳод Тожиев 34, 45+2, 53, Анвар Солиев 62

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ҳайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев (Станислав Андреев), Сервер Жепаров (Тимур Кападзе,46) Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких (Анвар Солиев, 56) Фарҳод Тожиев

Захирадагилар: Азиз Ибрагимов, Илҳом Суюнов, Темур Жўраев, Виталий Денисов

Якуний ҳал қилувчи раундда биз билан бирга гуруҳда Австралия, Япония, Бахрайн ҳам ўрин олган, ЖАРдаги мундиалга эса Австралия ва Япония тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Терма жамоамиз эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаган, қайсидир маънода инқироз юзага келган даврлар. Биз ёдга олган ўйин эса ўша саралашдаги вакилларимизнинг ягона ғалабаси ва хурсандчилиги сифатида ҳамон эсланади. 

Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика