RU

Последние новости

10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  1 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  1 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  3 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  5 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0

Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов Новости

Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида сафарда Эрон билан тўқнаш келади.

Шу  муносабат билан форсларга қарши кечган бир нечта ўйинларни ёдга олишга қарор қилдик. 

ЖЧ–2014 саралаш раундининг иккинчи босқчида Японияни иккинчи таркиб билан сафарда мағлуб этган терма жамоамиздан қолган кучли жамоалардан ҳам очко олишига умид қилса бўларди. Бунга ишқибозлар астойдил ишонардилар. Аммо, булар бизнинг ҳал қилувчи босқич олдидан ғалабага чорловчи фикрларимиз эди холос.

Вадим Абрамов шогирдларини олдинда яна бир жиддий синов кутарди. Якуний саралаш баҳсларидан олдин ташланган қуръа бизга Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Ливан каби жиддий рақибларни тақдим қилди. Мундиалга йўл олиш учун эса кураш янада қизғин кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Айни пайтга келиб терма жамоа аъзолари юқори спорт формасига кириб бўлган, ўзаро тушуниш яхши даражага келганди. Қатардаги Осиё кубогидан сўнг жамоа янада жипслашди, шаклланди. Аввалги босқичда 2010 йилги мундиал қатнашчиси КХДР икки бор таслим этилган, кун чиқар юрт вакилларидан икки учрашувда ҳам очко олишга эришилганди. Шунинг учун биринчи турдан ўрин олган Эрон билан ўйиндан олдин имкониятларимиз баландек кўринди.


Аммо, форслар ҳам португалиялик мураббий Карлос Кейруш қўл остида аввалгига қараганда бир мунча кучайганди. 2012 йил 3 июль куни Эрон пойтахтимиздаги “Жар” стадионида меҳмон бўлди. Мазкур беллашувни бошқариш учун ОФК ҳакамлар қўмитаси Юичи Нишимурани тайинлади. Япониялик рефери 2011 йилги Осиё Кубоги очилиш ўйинида Қатар - Ўзбекистон баҳсида ҳам ишлаганди.

Таркибимиздаги айрим етакчи футболчилар шу куни бизга ёрдам бера олишмасди. Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин ва Шавкат Муллажонов каби футболчилар ОФК томонидан дисквалификация қилинган эди. Сардорлик боғичи Одил Аҳмедовга ишониб топширилди.


Дастлабки дақиқалардан бошлаб терма жамоамиз устунликни қўлига олишга интилди. Айниқса, учрашувнинг биринчи ярмида жуда яхши ўйин намойиш қилишганини айтиб ўтиш жоиз. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Гол урса бўладиган вазиятлар юзага келди. Хатто, ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов томонидан берилган кучли зарбадан сўнг тўп рақиб дарвоза чизиғини кесиб ўтганди. Бироқ, ҳакам Нишимура ва унинг ёрдамчилари ҳаққоний голни ҳисобга олишмади. Шунингдек, яна бир вазиятда эронликлар жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнади. Лекин, ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилиш ўрнига нотўғри қарор чиқарди.


Дуранг билан тугаши кутилаётган баҳснинг сўнги дақиқаларида Станислав Андреев қанотидан тезлик билан олдинга ўтган Эрон ўйинчилари тўпни Муҳаммадризо Халатборига узатади. Захирадан майдонга тушган футболчи Нестеров дарвозасини ишғол қилади - 0:1. Натижа адолатсиз эди. Боз устига ҳакамнинг ҳурмача қилиқлари ўйинга таъсирини ўтказмасдан қолмади. ЎФА раҳбарлари шу куниёқ бош мураббий Вадим Абрамовни ишдан олишади. Шошилинч қарор чиқарган мутасаддилар бўшаб қолган лавозимга Миржалол Қосимовни тайинлашади. Истеъфодан сўнг айрим футболчилар Мираброр Усмоновга Абрамовни бўшатмаслик ҳақида мурожаат қилишади. Тоқати тоқ бўлган мутасаддилар ҳеч нимани инобатга олишмайди. Аслида Абрамовнинг истеъфосига олимпия терма жамоаси билан БААдан учралган аламли мағлубият замин яратганди, чунки унда ғалаба ёки дуранг Олимпиадага бориш учун етарли бўларди. Лекин, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб 2:3 натижасида мағлуб бўлгандик. Эрондан қабул қилиб олинган мағлубият эса якунда барчасига нуқта қўяди.



ЖЧ – 2014 саралаш. “А” гуруҳ 1-тур.
03.06.2012. “ЖАР” стадиони. 9000 томошабин.
Ўзбекистон – Эрон. 0:1
Ҳакам:
Юичи Нишимура(Япония)
Гол: Муҳаммадризо Халатбори 90+3
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Виктор Карпенко (Марат Бикмаев, 52), Жасур Ҳасанов (Лутфулла Тўраев, 68), Жасур Ҳасанов (Улуғбек Бакаев, 87), Александр Гейнрих.




Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика