RU

Последние новости

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Тарихда илк бор... Новости

Тарихда илк бор...

Ўзбек клублари мухлисларни хурсанд қилишда давом этади. "Пахтакор"нинг ортидан "Насаф" ҳам гуруҳдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

Насаф Карши

Marko Stanojevic - 71', Marko Stanojevic - 85'

Лига чемпионов АФК. Группа E . Тур 2

11/04/2022, 23:15

0
:
2
Завершен

Аль-Вехдат

45'
90'
69'  Акмаль Мозговой
71'  Marko Stanojevic
71'  Bakhrom Abdurakhimov
71'  Иван Соловьев (Sukhrob Nurulloev)
71'  Sharof Mukhiddinov (Bakhrom Abdurakhimov)
75'  Хусаин Норчаев (Семир Смайлагич)
85'  Marko Stanojevic
89'  Oybek Bozorov (Murodbek Rakhmatov)
74'  Ahmed Nawaf Sariweh (Anas Hamad)
80'  Munther Abu Amarah (Matias Castro)
80'  Ahmed Samir (Fadi Awad)

Қуйида Иордания клуби билан баҳсда пайдо бўлган ва сизнинг эътиборингиздан четда қолган баъзи қизиқарли маълумотлар ҳақида...

Неъматов қайтди

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Абдувоҳид Неъматов "Насаф" либосини 7 ойлик танаффусдан кейин илк марта расмий учрашувда кийди. У ўтган йилнинг август ойида йўлиққан оғир жароҳати туфайли узоқ муддат яшил майдоннинг ташқарисида қолиб кетди.

Шунингдек, "Ал Виҳдат" билан ўйин Абдувоҳид учун Чемпионлар Лигасидаги дебютга айланди. У 2021 йилда ОФК кубогида 3 та беллашувда майдонга тушиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди. Демак, "аждарлар" посбони халқаро ўйинларда ҳозирча гол ўтказгани йўқ.

"Насаф" дарвозаси даҳлсиз қолди

ОЧЛ гуруҳ босқичида 26-марта майдонга чиққан "аждарлар" 7-марта рақибни мағлуб қилишди. Бундан ташқари, қаршиликлар тарихда 6-бор Чемпионлар Лигаси ўйинида нолга ўйнашди. Бунга қадар мазкур бахт Элдорбек Суюновга 3, Санжар Қувватов ҳамда Муроджон Зуҳуровга 1 мартадан насиб қилган эди.

Биринчиси...

"Насаф" ўз тарихида илк бор ОЧЛ ўйинида 2 тўп фарқи билан зафар қучди. Бугунга қадар қўлга киритилган ғалабаларнинг барчасида 2:1 ёки 1:0 ҳисоби қайд этилган эди.

Шунингдек, "аждарлар" 6-бор Чемпионлар Лигасидаги рақиб дарвозасини 90 дақиқада 2 марта ишғол қилишди. "Насаф" ҳозирча ОЧЛнинг бир ўйинида 3 та гол ура олмаган.

Дубль...

Бугунги ғалаба Станоевич томонидан урилган 2 гол эвазига қўлга киритилди. Шу тариқа Марко "Насаф"нинг ОЧЛда дублга эришган 2-футболчисига айланди. Тарихда буни фақат Артур Геворкян уддалаган. Туркманиятонлик футболчи бундан 7 йил олдин "Тракторсози" майдонида Эрон клуби мухлисларини 2 марта ранжитган эди. 

Яхши старт

Энг яхши сигнал шуки, "Насаф" ўз тарихида илк бор мусобақанинг дастлабки 2 турида 4 очко ишлади. Умид қиламизки, "аждарлар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 5-уриниши омадли чиқиб, плей-офф йўлланмаси нақд қилинади...

Мутолаа учун: Одилга дам, Черанга ёрдам... 





Автор :
Рейтинг: +68   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика