RU

Последние новости

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  7 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  25 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда" Новости

Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"

Қатар терма жамоаси ҳимоячиси Тариқ Салмон жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эрон билан ўйин биз учун қийин ва муҳим эди, айниқса янги мураббий қўл остида аҳамиятга эга эди. Энди бизнинг мақсадимиз ўзгарди. Биз тўғридан-тўғри саралаш босқичидан ўтмоқчи эдик. Аммо плей-оффга чиқдик ва бизда иккинчи имконият бор. Иншааллоҳ, уни қўлдан бой бермаймиз.

Ўзбекистонга қарши ўйин, шубҳасиз, қийин ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Улар ҳамон муваффақиятни байрам қилишмоқда ва, албатта, мағлубиятни хоҳламасликлари аниқ.

Худди шу ҳолат бизга ҳам тааллуқли, чунки биз бу гуруҳда Эронни енгган ягона жамоамиз. Бу биз учун катта ютуқ. Ўзбекистонга нисбатан ҳам шундай таърифни ишлатишимиз мумкин. Биз Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Бундай натижалар бизнинг кучли ва ҳурматга сазовор жамоа эканлигимизни кўрсатади.

Иншааллоҳ, биз бўлажак ўйинга тайёрмиз. Муҳим учрашув олдидан жуда ҳаяжондамиз. Мураббий, албатта, мағлубиятимизни истамайди.

Биз бу ўйинга шаймиз ва мухлисларни хурсанд қиламиз", деди 27 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика