RU

Последние новости

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  16 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Тақдирлаш қандай бўлади? Новости

Тақдирлаш қандай бўлади?

25 декабрь куни ЎФА ва ПФЛ "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросимини ўтказади.

Бу хабар иккала ташкилотнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ёритиб борилаётганига қараганда, бу йил ҳам йил якунларига бағишланган тадбир биргаликда ташкил этилади. Аслида эса бундай тадбирни ЎФА алоҳида, ПФЛ алоҳида қилиши керак. Чунки ЎФА ўзи бош-қош бўладиган, ПФЛ эса ўзи ўтказадиган мусобақалардан келиб чиқиб тақдирлашни ўтказгани маъқул. 

Бу қандай бўлади? 

Масалан, ПФЛ бу йил қайси мусобақаларни ўтказди? Йил бошида Суперкубок, кейин Суперлига, яна бирма-бир санайдиган бўлсак, Пролига, Биринчи лига, Аёллар олий лигаси, Аёллар биринчи лигаси, U-21 ва U-18 чемпионатлари, куз ойларига келиб U-16 ва U-14 чемпионатлари, куз-баҳор тизимига ўтган футзал бўйича олий лига ва ҳоказо. 

Шундай экан, ПФЛ мана шу мусобақалардан келиб чиққан ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб олади ва уларни тақдирлайди. Натижада ПФЛ талқинига кўра, Йилнинг энг яхши футболчиси, мураббийи, футзалчиси, ёшлар мураббийи, аёллар мураббийи ва футболчиси фақат ПФЛ байроғи остида ўтказилган мусобақалар якунига кўра "Энг яхши" деб топилади. 

Бу ўринда ПФЛ яна йилнинг яхши клуби, клубларда фаолият юритган йилнинг яхши матбуот хизмати, энг яхши фан-клуб, фейр-плей соврини, ПФЛ мусобақаларини ёритган энг яхши журналист ва бошқаларни тақдирлаши мумкин. Агар ПФЛ ва ЎФА ўз маросимини алоҳида ўтказса, ўйлаймизки, бу борада тушунмовчилик юзага келмайди. 

ЎФА нима қилади? 

ЎФА ҳам йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди ва бунда асосан барча терма жамоалар ютуқларига эътибор қаратади. Масалан, ЎФА йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаётганда, уларнинг ПФЛ мусобақаларидаги натижасини ҳисобга олмагани маъқул. ЎФА асосан энг яхши бўлишга номзод мураббий ёки футболчининг халқаро майдонда қандай натижа кўрсатганига қараб энг яхшини тақдирлаши керак бўлади. 

Масалан, ЎФА наздида йилнинг яхши мураббийи албатта Суперлига клубини бошқараётган мутахассис бўлиши шарт эмас. Терма жамоаларда ким қандай натижа қайд этди? Кўпроқ шу саволга жавобан энг кучлилар аниқлаб олинади. Лекин бу томонлама бироз муаммолар ҳам юзага келади. Масалан, миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичига чиқа олмади. Табиийки Вадим Абрамов энг яхши бўла олмайди. 

Ёки бўлмаса қизларимиз Осиё чемпионатидан қуруқ қолишди, демак Баҳром Норсафаровнинг ҳам энг яхши мураббий бўлиш учун имконияти йўқ ҳисоб. Номзодлардан яна ким бор? Футзал терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Тимур Кападзе. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз жаҳон чемпионатида ижобий натижа қайд эта олишди. Тимур Кападзе эса гарчи Осиё чемпионати мезбони бўлсак-да, саралашда ижобий натижа кўрсатди. Демак, катта эҳтимол билан шу икки мураббийдан бири Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин. 

ЎФА яна кимларни тақдирлайди? Масалан, энг яхши футбол фахрийси, ЎФА байроғи остида ўтган болалар мусобақаларида ўзини кўрсатган энг яхши болалар мураббийи, энг яхши ҳакам (зеро, энг яхши ҳакамни ПФЛ аниқлаши ғалати туюлади), энг яхши футболчи (бунда ҳам халқаро майдондаги ўйинлар бирламчи ҳисобланади), энг яхши футзалчи (ПФЛ мусобақаларида ўзини кўрсатган эмас, балки жаҳон чемпионатида энг яхши ўйин намойиш этган), энг яхши аёл футболчи (бунда ҳам халқаро ўйинларга эътибор қаратилади), ЎФА мусобақаларини энг яхши ёритган ОАВ ходими ёки ОАВ нашри, энг яхши ҳудудий ассоциация (бу энди тўлиқ ЎФАники, чунки ҳудудий ассоциациялар билан ПФЛ эмас, ЎФА ишлайди), халқаро майдонлардаги энг чиройли гол муаллифи ва ҳоказо. 

Ҳозир қандай бўляпти? 

Бу йилги тақдирлаш қай тартибда ўтишидан ҳозирча хабаримиз йўқ. Лекин қизиқ томони шундаки, ПФЛ телеграм каналида номзодлар бирин-кетин бериб бориляпти ва энг қизиғи, ЎФА каналида ҳам шу номзодлар чиқяпти. Масалан, футзал мураббийлари ва футзалчилар бир хил. Бу эса бу йилги тақдирлаш ҳам бироз тушунарсиз бўлади деган гумонни келтириб чиқаряпти. Ҳар ҳолда ҳар икки ташкилот ўз номзодларини алоҳида-алоҳида тақдирласа яхши эмасми?

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика