RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

“Тақдиримга “Андижон”да ўйнаш насиб қилган экан” ёхуд Суҳроб Бердиевнинг янги жамоаси ҳақида фикрлари қандай? Новости

“Тақдиримга “Андижон”да ўйнаш насиб қилган экан” ёхуд Суҳроб Бердиевнинг янги жамоаси ҳақида фикрлари қандай?

Мавсумни “Янгиер-қурувчи”да бошлаган тажрибали ҳужумчи Суҳроб Бердиев давралар оралиғида жамоасини алмаштирди.

Футболчи “Андижон” клуби билан шартнома имзолади. Шундан кейин у билан боғланиб, фикрларига қулоқ тутдик.

- Янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси оддий амалга ошди. Клуб менга таклиф билан чиқди. Аслида қишда ҳам таклиф бўлган ва жамоа билан бирга эдим. Кейинчалик у ердан кетиб қолгандим. Ёзги трансфер вақтида яна чақиришди. Тақдиримга барибир “Андижон” сафида ўйнаш ёзилган экан, кейинчалик бўлса ҳам жамоа билан шартнома имзоладим. 

- Шартнома муддати қанчага мўлжалланган?

- Ҳозирча йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекдим. Худо хоҳласа, жамоа олдига қўйилган вазифани бажарсак, кейинчалик раҳбарият билан келишувни яна узайтириш борасида гаплашиб кўришимиз мумкин. 

- Қишда жамоа билан бирга эдингиз. Кейинчалик нима сабабдан кетиб қолдингиз? Виктор Кумиков сизда қандай таассурот қолдирди?

- Жуда яхши мутахассис. Виктор Балютич қишда юз берган тушунмовчиликларни эсдан чиқариб, мен яхши кайфиятда қабул қилиб олди. Тушунмаганларимни ўргатиб бормоқда. Ҳозирда ҳаммаси жуда яхши.

- “Андижон”нинг Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Худо хоҳласа, имкониятларимиз жуда яхши деб ўйлайман. Олдинда турган баҳсларда ижобий натижалар қайд этмоқчимиз. Ўйлайманки, жамоа билан Суперлигага қайтиш вазифасини уддасидан чиқамиз. 

- Мавсумнинг биринчи қисмини “Янгиер” клубида ўтказдингиз. У ердаги фаолиятингиз борасида нималарни айта оласиз?

- У ерда ҳаммаси яхши бўлди дея оламан. Тўғри, мавсумнинг бошида бироз қийин бўлди. Натижаларимиз ҳам яхши бўлгани йўқ. Кейинчалик секин-аста очколарни қўлга киритдик. Ўйинимдан ҳам қониқиш ҳосил қила бошлагандим. Шу ўринда “Янгиер” жамоаси раҳбари, мураббийлари, мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдаман. Жамоанинг иккинчи даврадаги ўйинларига фақат омад тилайман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика