RU

Последние новости

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган легионер "Бунёдкор" дарвозасига супергол урди Новости

Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган легионер "Бунёдкор" дарвозасига супергол урди

Черногориялик ярим ҳимоячи билан боғлиқ қизиқарли, бироқ бироз кўнгилсиз воқеа билан ўртоқлашамиз.

2015 йилнинг сентябрида, жумадан шанбага ўтар кечаси тун пайти черногориялик беш нафар футболчи маҳаллий такси ҳайдовчиси Неша Ячимовични калтаклаб, унга тан жароҳати етказишган.

Зўравонлар орасида "Единство" клуби футболчиси Армин Бошняк ҳам бўлган. Ҳайдовчи тезда шифохонага ётқизилган, унга мия чайқалиши, бош қисми ҳамда қўл ва оёқ бўғимларининг шикастланиши ташхиси қўйилган. 

"Улар машинага ўтириши билан орасидан бири машинанинг том қисмини ура бошлади. Мен эса улардан манзилга етгунга қадар ўзларини тўғри тутиши кераклигини айтдим. Яна бири эса уларнинг беш киши эканлигини айтиб, гапга қулоқ солмади. Ахийри улардан машинадан тушларишни сўрадим. Орқага ўтирган йигитлардан бири эса бошимга урди. Хавфсизлик камарини ечиб, машинадан тушмоқчи бўлганимда, бошимга кучли зарба тегди ва ерга йиқилдим. Тиззалаб қолганимда мени дўппослай бошлашди.

Ўзимни қутқариш учун қўшним Раиф Медедовичнинг уйи томон югурдим. Ортимдан учтаси етиб олди ва улардан бири томоғимдан бўға бошлади. У шунчалик қаттиқ қисди-ки, ҳушимни йўқотаёздим. Мен қўйиб юборинг, деб ёлвордим, лекин улар тўхтамади. Қандайдир тарзда қўшнимга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлдим, у эса эпчиллик билан югуриб чиқиб, мени қутқариб қолди. Ишончим комилки, қўшним бўлмаганда, омон қолмаган бўлардим, ундан бениҳоя миннатдорман", — деди ҳайдовчи.

Қайд этилишича, футболчилар ўша куни спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

Воқеадан сўнг зўравонлар ҳибсга олиниб, сўроқ қилингач, қўйиб юборилган. Бошняк клуб интизом қоидаларини бузганлиги учун дисквалификация қилинган.

Шофёр эса бундан норози бўлган: "Мен калтакланган ҳолда қимир этолмай ётибман, улар эса шаҳар кезиб юришибди. Бундай адолатсизликка чидаб бўлмайди".

29 ёшли футболчи фаолияти давомида "Единство" (Черногория), "Искра" (Черногория), "Рудар Плевля" (Черногория), "Зета Голубовац" (Черногория), "Балкани" (Косово), "Тампинс Роверс" (Сингапур) каби клубларда тўп тепган. 

Яқинда эса у 2024 йилнинг ёзигача "Андижон" билан шартнома имзолади.

Янги клуби сафидаги иккинчи ўйинида эса "Бунёдкор" дарвозасига ажойиб гол урди, бироқ бу ҳам жамоасини ҳам мағлубиятдан қутқариб қола олмади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика