RU

Последние новости

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  1 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  179 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Таиландлик мухлислар билан суҳбат Новости

Таиландлик мухлислар билан суҳбат

U-23 Осиё Кубоги "С" гуруҳи 1-туридан олган Таиланд-Вьетнам (2:2) учрашувидан кейин мухбиримиз таиландлик мухлислар билан суҳбат қурди.

- Ўзингизни таништиринг...

- Менинг исмим Сувадита. Мен ва акам Таиланд жамоаси мухлисларимиз.

- Таиланд – Вьетнам (2:2) учрашуви ҳақида фикрингиз...

- Ўйин жуда ҳам ажойиб бўлди .Биз бу ўйинда ғалаба кутган эдик, аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас.

- Таиланд жамоаси гуруҳидаги рақиблари хусусида қандай фикрдасиз?

- Рақибларимиз жуда ҳам кучли, айниқса, Жанубий Корея. Улар Малайзия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Кейинги ўйин айнан уларга қарши кечади. Севимли жамоамизга қийин бўлади.

- Бу турнирда чемпионлик учун асосий даъвогар қайси терма жамоа деб ўйлайсиз?

- Ўйлашимча, Жанубий Корея (акасининг фикрича, Япония). Уларда талайгина юлдузлар бор.

- Ўзбекистонга келгунингизга қадар юртимиз хақида нималарни билар эдингиз?

- Ўзбекистон жамоаси "Осиё оқ бўрилари" деган лақабга эга. Технологик ва стратегик тарафдан тез ривожланаётган давлатлигини эшитганман.

- Об-ҳаво борасида нима дея оласиз?

- Бу ер иссиқ экан, аммо Таиланд янада иссиқроқ (кулади). Бироқ бу ерни об-ҳавоси Таиландникидан қуруқлиги билан фарқ қилар экан ва кечалари салқин бўларкан.

- Юртимизга қачон келдингиз?

- Бугун тонгда.

- Миллий таомларимизни татиб кўришга улгурдингизми?

- Ҳа, аммо номи эсимдан чиқди. Гуруч ва гўштдан иборат эди (палов - таҳр.). Бу таомингиз жуда машҳурлигини эшитдим. 

Учқун Азимов суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика