RU

Последние новости

19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  1 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  3 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  11

"Таиланд биринчи лигасига кўчиб ўтиши ортга ташланган қадам эмас". Ойлик маошлар бўйича тафовут қандайлиги ҳақида Артём Филипосян билан интервью Новости

"Таиланд биринчи лигасига кўчиб ўтиши ортга ташланган қадам эмас". Ойлик маошлар бўйича тафовут қандайлиги ҳақида Артём Филипосян билан интервью

Тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян охирги йилларда фаолиятини хориж клубларида ўтказмоқда.

Марказий ҳимоячи майдонда ҳақиқий жангчи ҳисобланади. Шу билан бирга тартибли ва ҳаётда доимо наъмунали инсон ҳамдир. Артём яқинда Таиланд Суперлигасида иштирок этувчи "Прачуап" жамоаси билан хайрлашиб, Ўзбекистонга қайтиб келганди. Биздаги маълумотларга кўра, Филипосянга Суперлиганинг бир нечта жамоаларидан таклиф бўлган. Бугун 33 ёшли футболчининг ўзи билан ижтимоий тармоқ орқали суҳбатлашганимизда, кеча Тошкент-Дубай-Таиланд йўналиши бўйлаб сафарга жўнаб кетгани ҳақида маълум қилди. Журналистлар билан мулоқотдан ҳеч қачон ўзини олиб қочмайдиган Филипосянга мақсадимизни айтгаинимиздан кейин ҳеч қандай ўйланишларсиз соф ўзбек тилида жавоб бериб, яна бир бор ўзига нисбатан ҳурматимизни ошириб юборди.

- Артём, сизни катта эҳтимол билан иккинчи даврада Ўзбекистон Суперлигасида ўйнашингизни тахмин қилгандик. Яна Таиландга кетишингизга нима туртки бўлди?
- Ассалому алайкум. Аввало мени унутмасдан, эслаганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Саволингизга келадиган бўлсак, "Прачуап" жамоаси билан 31 март куни шартномам якунига етганди. Шундан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдим. Маълум муддат Тошкентда оилам даврасида ҳордиқ чиқардим. Бу орада менга Ўзбекистон клубларидан чорловлар бўлди. Номларини аниқ келтириб ўта олмасамда, уларнинг айримлари билан гаплашдим. Ҳаммасини ўйлаб чиқдим. Баҳорда Таиланддан қайтиб келаётганимда менга мамлакат биринчи лигасида иштирок этувчи, “Муангкан Юнайтед” клубидан жиддий таклиф тушганди. Улар менинг роизилигимни кутишаётганди. Ҳаммасини тарозини палласига солиб кўргач, яна ўзим учун қадрдон бўлиб қолган Таиландга кетишга қарор қилдим.

- “Муангкан Юнайтед”нинг таклифи сизни кўпроқ нимаси билан ўзига қизиқтира олди?
- Клуб гарчи биринчи лигада иштирок этсада, ўз олдига жиддий ва аниқ мақсад қўйган. Ўзбекистонда ҳам доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўйган клубларда ўйнаганман. Ундан ташқари ўтган мавсум "Прачуап"да мен билан бирга ўйнаган яна тўрт нафар ўйинчи янги жамоамга кўчиб ўтди. Бу йил Суперлига йўлланмаси учун жиддий курашамиз. Таиландда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Айниқса ташкилотчилик ва яратилган шароитларни кўриб ҳавас қиласиз. Футболчи фақат машғулот ва ўйинни ўйлайди холос. 



- Таиланд биринчи лигасига ўтиш, Филипосян учун ортга ташланган қадам эмасми?
- Йўқ, ҳозир ёшим 33да эканлигини инобатга олсак, ундай деб ҳисобламайман.Таиланд биринчи лигасида 16та жамоа иштирок этса, шундан 6таси Суперлигага чиқиш учун курашади. Осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинда стадион трибуналари мухлислар билан тўлади. Ажойиб муҳит яратилади. Бу эса ҳар бир футболчига завқ бағишлайди. Насиб қилса бу йил янги жамоам билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- Аслида "Прачуап"ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?
- Бу клуб сафида 2019 йили ҳам ўйнагандим. Ўша мавсумни эсга оладиган бўлсак, чемпионатда 18та жамоа ўртасида 10-ўринни эгалладик. Мамлакат Кубогида эса “Бурирам Юнайтед” жамоасини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритдик. Бунгача “Прачуап” ўз тарихида бирор марта ҳам бундай совринни ютмаганди. 2020 йили эса менга Индонезия клубидан жиддий қизиқиш бўлди. У ерга мени таниқли мураббий Игорь Криушенко таклиф қилганди. “ТИРА-Персикабо” клуб сафида атига тўртта турда ўйнадим. Афсуски кейин пандемия сабабли, чемпионат тўхтатилди. Октябр ойида эса Ўзбекистонга қайтиб келдим. Уйда оилам даврасида бироз дам олдим. Декабр ойида эса собиқ жамоам Таиланднинг “Прачуап” клубидан яна таклиф тушди. Ўша пайтда жамоа турнир жадвалида 15-ўриндан жой олиб турганди. Бош мураббийнинг шахсан ўзи менга жамоага қайтиб ёрдам беришим муҳимлигини айтди. Таклифга рози бўлиб, яна Таиландга қайтдим. Якунда бизнинг жамоа чемпионатни 10-ўринда тугатди. Деярли 90 кун давомида 15та ўйин ўтказдик. 2021 йилнинг март ойида эса чемпионат тугади. Жамоага янги мураббий олиб келинди. Табиийки янги мураббий таркибда ўзгаришларга қўл урди. Мен ва яна бир нечта жамоадошларим “Прачуап” билан хайрлашишимизга тўғри келди

- “Прачуап”даги мураббийингиз қайси давлатдан эди?
- Маҳаллий мутахассис эди. Яхши мураббий ва яхши инсон эди. У билан бирга ишлаганимдан жуда ҳам хурсандман. Насиб қилса яна йўлларимиз кесишар. Бу мураббий кечроқ янги жамоа олди. Мен у пайтда “Муангкан Юнайтед” билан келишувга эришиб бўлгандим.

- “Муангкан Юнайтед”нинг мураббийи билан танишишга улгурдингизми?
- Янги жамоамдаги мураббий билан ҳозирча фақат телефон орқали суҳбатлашиб турибмиз. Шу ойнинг бошида жамоа чемпионатга тайёргарликни бошлаб юборган. Виза масаласи билан боғлиқ муаммо туфайли Таиландга кечроқ етиб борадиган бўлдим. Ҳозир Дубай аеропортидаман эртага (суҳбат 12 июнь куни бўлиб ўтган) Таиландга етиб боргач, 14 кун карантинда бўламан. Шу сабабли йиғинга бироз кечроқ қўшиламан. Ўйлайманки янги жамоада мен учун ортиқча муаммо туғилмайди. Йигитларнинг кўпи билан яқиндан танишман.

- Бу жамоада сиздан ташқари яна легионерлар борми?
- Ҳа, уч нафар бразилиялик футболчиларни таклиф этишган. Улар ҳам ўтган йили Суперлигада ўйнаганди.

- Жисмоний холатингиз қай даражада?
- Ҳозирча 100 фоиз тайёр эмасман. Лекин чемпионат бошлангунига қадар оптимал спорт формамга кириб оламан. Тошкентда эканлигимда “Бунёдкор” жамоаси машғулотларида иштирок этиб, спорт формамни ушлаб туришга харакат қилдим. Шу ўринда, “Бунёдкор” клубига, хусусан мураббийлар штабига машғулотда иштирок этишимда руҳсат бергани учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Жамоанинг кейинги ўйинларида омад тилайман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоамиз хақида фикрларингизни билмоқчи эдим. Вадим Абрамов бошқарувидаги МТЖ ўйинларини кузатиб бораётган бўлсангиз керак?
- Ўзбекистон миллий терма жамоасига фақат омад тилайман. Ҳамиша ғалаба қозониб, халқимиз олдида юзлари ёруғ бўлишларини тилайман. Ҳа, Сингапур билан ўйинини кўрдим. Яман билан ўйинни эса тўлиқ кузатиб боришни имкони бўлмади. Чунки бу пайтда мен аеропортда бўлиб қолдим. Насиб қилса энди 15 июнь куни Саудия Арасабистонига қарши кечадиган баҳсини Таиландда кўриб, мухлислик қиламиз. Ҳозирча иккита ўйинни ғалаба билан якунладик. Энди асосий рақобатчини ютиш қолди. Йигитларга бўлажак баҳсда ҳам омад тилайман.



- Сиз тенги ўйинчилар терма жамоага таклиф этиб турилибди. Мисол учун Одил Аҳмедов, Вагиз Галиулин, Олег Зотеев. Нима деб ўйлайсиз, Абрамов сизга яна терма жамоада ўйнаш имкониятини берармикин?
- Биласизми терма жамоада неччи ёшда бўлишингизга аҳамият қаратилмайди. Асосан мураббий ишониб чакирса ҳамма нарса футболчининг ўз қўлида. Сиз номларини айтиб ўтган йигитлар билан илгари терма жамоада бирга ўйнаганман. Ҳозир ҳам уларнинг шу ёшида терма жамоада ўйнаб келишаётганидан хурсанман. Мураббий менга ҳам яна имконият берадими йўқми яхшиси бу саволни унинг ўзига берган маъқул.Худога шукур, ўз вақтида озми-кўпми терма жамоада ҳам ўйнадим. Шунисига ҳам шукур қиламан ва бундан розиман. Яхши вақтлар ва шу билан бирга эсда қоларли ўйинларни ўтказганмиз. Япония ва Эрон миллий терма жамоаларига қарши ўтказган ўйинимни сира унутмайман.

- Ўз позициянгидаги қайси ўзбек ўйинчиларини ўйини сизга кўпроқ ёқади?
- Олдин ҳам айтганман. Бизда марказий ҳимоячилар кўп бўлган. Рақобат ҳам кучли эди. Улардан менга кўпроқ Анзур Исмоилов билан Хайрулло Каримовнинг ўйини ёқарди.

- Бугунги авлод вакиллариданчи?
- Бу борада Рустам Ашурматовни кўрсатган бўлардим. Тўғри у терма жамоада камроқ ўйнамоқда. Лекин ёшлар ичидан менга ёққани айнан у бўлмоқда.

- Ўзбекистон Суперлигаси билан Таиланд биринчи лигасида тўланадиган ойлик маош бўйича фарқ каттами?
- Бу борада сизга ҳозир аниқ бир суммани айта олмасамда, Таиландда кўпроқ ҳақ тўлашишини маълум қила оламан.

- Табиийки ҳар бир футболчини ёши ўтиб борган сари, жисмоний тарафдан ҳам кучсизланиб боради. Бу жараён сизда қандай кечяпти?
- Худога шукур, ҳозир ўзимда жисмоний заифликни ҳис қилмаяпман. Чунки ўзимни жиддий назорат қиламан. Тренажёр залида кўпроқ ишлайман. Вақтида дам оламан. Овқатланиш тартибига ҳам катта эътибор қаратаман. Ҳозир айни кучга тўлган пайтим дейишим мумкин. Яратгандан мен кўпроқ жарохат олмасликни сўрайман. Соғ-саломат бўлсангиз, қолганига харакат қилиб эришиш мумкин.

- Легионер сифатида бир нечта давлат чемпионатларида ўйнаш муваффақ бўлдингиз. Кўп футболчилар футболчилик даврида топган даромадини турли хил бизнесларга сарфлайди. Сиз бу борада қандай ишлар қилгансиз?
- Мен бу борада олдинги интервьюларимда ҳам айтиб ўтганман. Менда ҳеч қандай бизнес йўқ. Мен ҳозир футболчиман. Иккита йўналишда кетишни истамайман. Шунинг учун бор эътиборимни футбол ўйнашга қаратганман. Қачондир бутсаларимни михга илганимдан кейин қолганини вақт кўрсатади.



- Футболчиликдан кейинги режаларингизни тузиб чиққанмисиз?
- Ростини айтсам, бу нарса ҳаёлимга ҳам келмаган. Фикру-зикрим майдонда мазмуни ўйин кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлиш.

- Фарзандларингизни футболга бўлган қизиқиши қанақа?
- Иккита ўғлим Худога шукур. Тўнғич ўғлим август ойида 7 ёшга тўлади. Кенжаси эса ноябрда 4 ёшга киради. Каттасининг иштиёқи камроқ. Кичик ўғлим эса футболга қизиқмоқда. Сентябрдан бошлаб, уларни болалар футбол тўгарагига бермоқчимиз. Шунда қанчалик қизиқиши борлигини билиб оламиз.

- Ўзбек тилида равон суҳбатлашасиз ҳамиша. Оилангиздагилар хам ўзбекча гапиришадими?
- Ёшлигимда мактабда ўзбек синфида ўқиганман. Ўртоқларим билан асосан ўзбек тилида суҳбатлашганман. Қолаверса уйда ота онам ва синглим ҳам ўзбек тилида гаплашамиз. Биргина рафиқам ўзбекча гапира олмайди.

- Оилангизни ҳам ўзингиз билан сафарларга олиб юрасизми?
- Йўқ. Уч йил оламсиз юрдим хорижда. Бу жуда қийин албатта. Лекин оила аъзоларимни 14 кун дамомида карантинда ўтиришларини истамайман. Шунинг учун уларни Тошкентдаги уйимизда қолдиришга мажбур бўламан. Фарзандларим ҳам ёш. Уларни бу йил мактаб ва мактабгача таълим муассасасига бермоқчимиз.

- Таиланд давлатини овқатлари сизга ёқадими?
- Аввалига аччиқ овқатларига кўникишим қийин бўлганди. Ҳозир анча ёқтириб қолганман.

- Суҳбат учун Сизга каттакон раҳмат. Таиланддаги янги мавсумингизда омад тилаймиз!
- Ташаккур! Сизга ҳам раҳмат.



Муҳаммад суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика