RU

Последние новости

17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  9 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1

Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида Новости

Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида

Суперлиганинг 2-турида "Сурхон" ва "Хоразм" Термизда ўзаро тўқнаш келишди.

15 йилдан сўнг Суперлигага қайтиш

"Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига имконият берилишини ҳамма турлича қабул қилди. Жамоанинг элитадаги иштироки барчани қизиқтириши табиий эди. Сўнгги бор 2010 йилда юқори лигада қатнашган хоразмликлар эндиликда ўз ўрнига эга бўлишни истарди. Ҳаким Фузайлов қисқа вақт ичида катта футболда ном ва тажриба орттирган футболчиларни жамлади. Келинг дастлаб қишки трансферларга эътибор қаратсак: Дилшод Жўраев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Жасур Азимов, Сардор Қобулжонов, Рустам Абдуҳамидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Суннатилло Абдуллажонов, Илҳом Алижонов, Санжар Шоаҳмедов, Владимир Бубанья, Достон Турсунов, Шаҳром Самиев, Франсис Нарх, Адҳамжон Мусулмонов (ижара), Азизжон Аҳроров (ижара). Суперлигада ўрта ўринларга кураша оладиган муносиб таркиб дейиш мумкин. Тайёргарлик ва назорат учрашувлари Тошкент ва Анталияда олиб борилди.


Иккинчи ёшлигини ўтказаётган Сардор Қобулжонов

Дарвозабон ярим жамоа дейилишини "Хоразм"нинг 2 та тур ўйинлари мисолида кўрдик. "Шўртан" 1-турда 4 та аниқ зарба йўллади ва буларнинг барчасини Сардор Қобулжонов бартараф этди. У қуруқ сериясини иккинчи турда Термизда ҳам давом эттирди. 38 ёшли дарвозабон бу йил Суперлиганинг энг ёши катта футболчиси ҳам бўлиб турибди. У 1-турда энг яхшилари қаторидан жой олди. 



Муваффақиятли старт ҳақида

"Хоразм"нинг стартни муваффақиятли бошлагани қувонарли. Фузайлов қисқа вақт ичида Суперлигада курашадиган яхши таркиб йиға олди. Марказий ҳимояда Бубаня ва Турсунов жуфтлиги қалқон бўла оляпти. Лекин бу ерда кетма-кет ғалабалар билан чекланиб қолиш эмас, мавсумни барқарор ўтказа олиш муҳим ҳисобланади. Айниқса иккинчи даврада бу яққол сезилади. Футболда барқарорликни ушлаб қола олган жамоа узоқроққа бора олади. Ҳаким Фузайлов айтганидек ҳозирги футбол баҳор билан боғлиқ ва бу алдамчи бўлиши ҳам мумкин. Футболчилар дастлабки турларда жуда катта иштиёқ билан ўйнашмоқда ва бунда рақибларнинг ҳолати турлича эканлиги ҳам "Хоразм" фойдасига ишлаяпти. Масалан, бундай ҳолат авваллари "Динамо"да бўларди. Жамоа қайтиши биланоқ яхши натижалар қайд этар, кейинчалик барқарорликни ушлаб қола олмасди. "Хоразм" кейинги ўйинларда ҳам кечагидек ҳаракат қилса ҳар қандай жамоани енга олади. "Сурхон"да катта муаммо кўраётганим йўқ. Жамоа кейинги турларда ўйинини яхшилаб боради.  Муҳими клуб охирги икки йилда тўғри йўлни танлаб олди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинга тезлик қўша олишди, қанотлар фаол ишлади. Комбинациялар ишлади. Умуман ҳеч нарса йўқ эмас, бор. 1-турда ҳам ўйин сифати борасида "Қизилқум"дан паст даража кўрсатмаганди. "Хоразм"да энг керакли жиҳат реализация бор. Ваҳоланки, аввалги турда "Шўртан", кеча "Сурхон" голга бир неча бор яқин келишди. Лекин самара чиқара олишмади. Бунинг сабабини юқорида келтирдим. 

Фактлар

1. "Сурхон" ва "Хоразм" 17 йилдан сўнг Суперлигада тўқнаш келди. Улар сўнгги бор 2008 йилги мавсумда ўзаро учрашишган.

2. "Хоразм" 27 йилдан сўнг "Сурхон"ни Суперлигада мағлуб этди.  Жамоа охирги мартта 1998 йил элитада термизликлар устидан зафар қучганди. 

3. "Сурхон" кетма-кет икки йилдан буён мавсумни 2 та мағлубият билан бошламоқда.

4. Термизликлар 3 йиллик танаффусдан сўнг ўз майдонига қайтди. Улар охирги маротаба 2021 йил 27 ноябрь куни уйда "Машъал"ни қабул қилган эди. 


Тақвим

27 март. "Хоразм" - "Бухоро"

5 апрель. "Қизилқум" - "Хоразм"

13 апрель. "Хоразм" -  ОКМК


28 март. "Бунёдкор" - "Сурхон"

4 апрель. "Сурхон" - "Қўқон-1912"

13 апрель "Насаф" - "Сурхон"


Суперлигада курашадиган жамоалар кўпайиши тарафдориман. Айнан шундагина ўйинларга мазмун киради, мухлис стадионга қайтади. "Хоразм"нинг омадли юриши эса қолган жамоаларни сергак торттиришга чақиради. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика