RU

Последние новости

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Таҳлил. Аутсайдерларга "совға" улашаётган "Навбаҳор" мавсум охирида ўзи ҳеч нарсасиз қолиши мумкин Новости

Таҳлил. Аутсайдерларга "совға" улашаётган "Навбаҳор" мавсум охирида ўзи ҳеч нарсасиз қолиши мумкин

Хаш-паш дегунча биринчи давранинг деярли якунидамиз.

Демак, хулосалар қилинадиган палла келди. Мавсум бошидаги алдамчи ҳолатларга алданмаслик учун бироз сукут сақлашга қарор қилгандик, зеро мана энди секин-аста ким аслида кимлиги юзага чиқяпти. Жамоаларнинг асл кучлари намоён бўлмоқда. Келинг дастлаб жамоаларни айни пайтда эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб учта йўлга ажратиб олсакда ўз мулоҳазаларимиз билан бўлишсак. Дастлаб "Навбаҳор"дан бошлашни лозим топдик. 

Дуранглар гирдобидаги жамоа

"Навбаҳор"да Самвел Бабаян даври бошланганидан буён ҳар йили чемпионлик учун курашиб келмоқда. Лекин ана чемпион, мана чемпион деб турган жойида "Пахтакор" бош совринни илиб кетмоқда. Лекин бу йил унинг энг асосий рақобатчиси кучсизлангани имкониятлар фоизини ошириши табиий. Олтин медаллар учун йўлга чиққан "лочинлар" мавсумни ғалаба билан бошлади, шу билан кетма-кет 3 та ўйинда дуранглар серияси бошланиб кетди. Бу орада унинг таъқибчилари ҳам очколар йўқотгани қўл келди. Лекин сўнгги 4 та турда жамоанинг ишлари юришмаяпти. Олдинги чизиқдаги сермаҳсуллик ҳам йўқолди ва кетма-кет 3 та ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олгани йўқ. Принципиал баҳсда эса "Пахтакор" яна таслим қилинмади. 

Чемпионлик ниятидаги "Навбаҳор" кимлар билан ўйинларда очко йўқотди?

"Навбаҳор"  -  ОКМК 1:1

"Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 2:2 

"Навбаҳор" -  "Сурхон" 2:2 

"Металлург" -  "Навбаҳор" 1:1

"Навбаҳор" -  "Олимпик" 0:0

"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0

"Навбаҳор" - "Қизилқум" 0:0

Кўрганингиздек жамоа Суперлиганинг ярим жамоасини мағлубиятга учрата олгани йўқ. Энди жамоаларга қаранг, деярли барчаси пастки ўринларда жойлашган. "Металлург", "Бунёдкор", "Қизилқум"ни 1 очко ҳам қониқтириши турган гап. Лекин "Навбаҳор"ни эмас. "Совғалар" улашишни маромига етказаётган клуб мавсум охирида ўзи ҳеч нарсасиз қолса бу натижаларга разм солиб қўйсин.  

Олдиндаги ўйинлар

Факт шуки, наманганликлар Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Лекин 7 та дуранг якунда оғир келмаса бўлгани. Ваҳоланки, жамоа 2023 йил бутун мавсум давомида 5 бор дуранг қайд этганди. Бу йил биринчи даврадаёқ кўрсаткич янгиланди. "Лочинлар"да танаффусга яхши кайфиятда йўл олиш учун имконият бор. Олдинда уларни "Андижон" ва "Насаф"га қарши муҳим баҳслар кутиб турибди. Иккиси ҳам сафарда бўлиб ўтади.  

26.06.2024. "Андижон" - "Навбаҳор"

30.06.2024. "Насаф" - "Андижон" 

Таркибдаги муаммолар

"Навбаҳор" ҳужум чизиғида биргина Тома Табатадзега боғланиб қолган. Унга рақобатчи сифатида олиб келинган Гиорги Никабадзе 11 та ўйинда бор йўғи 28 дақиқа ҳаракат қилди ва ҳали гол ургани йўқ. Самвел Бабаян айни пайтда таркибни кучайтириш устида иш олиб бораётган бўлса ажабланмайман. Никабадзега эса чиқиш эшиклари кўрсатилса керак. Самвел Бабаянни яна бир қийнаётган муаммо ўнг қанот ҳисобланади. Режа бўйича бу чизиқ қишда Саидазамат Мирсаидов орқали тўлдирилиши керак эди. Лекин "Олимпик" уни ортга қайтарди ва клубда бошқа вариант қолмаганди. Эътибор берадиган бўлсак, жамоанинг мудофаа чизиғида икки нафар номинал ҳимоячи қолган, Филип Иванович ва Фарруҳ Сайфиев. Ярим ҳимоячилар вазиятдан келиб чиқиб орқа чизиқда кўмаклашмоқда. 

Омадли трансфер

Аввалги йиллардан фарқли равишда "Навбаҳор" қишда жуда кўп футболчиларни қўшиб олмади. Асосий ва муҳим трансфер эса Фарруҳ Сайфиев ва Одил Ҳамробеков бўлди дея оламиз. Айнан бу икки футболчи муҳим фигура сифатида хизмат қилмоқда. Сайфиев ҳозирча 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Руслан Жиянов ҳам фаол киришиб кетди дея оламиз. Водий дербисидан ўрин олган "Нефтчи"га қарши баҳсда Жияновнинг узатмасидан сўнг Иванович ғалаба тўпини киритганди. 

Кейинги мақолаларимизда қолган жамоаларимизнинг ўйинларини таҳлил қиламиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика