RU

Последние новости

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  23 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Сюнсукэ Накамура 44 ёшида "бутсаларини михга илади" Новости

Сюнсукэ Накамура 44 ёшида "бутсаларини михга илади"

“Эспаньол” ва Шотландиянинг “Селтик” клубларида тўп сурган япониялик футболчи Сюнсукэ Накамура жорий мавсум якунида 44 ёшида фаолиятини якунлайди.

Ярим ҳимоячи ҳозирда Япониянинг иккинчи дивизиони вакили "Йокогама" клубида тўп тепади.

Накамура профессионал фаолиятини 1997 йил Япониянинг "Йокогама Маринос" клубида бошлаган, 2002 йилда эса Италия А сериясига йўл олган ва у ерда уч мавсумни "Режина" сафида ўтказган.

2005 йилда футболчи "Селтик"га сотилди ва у ерда илк мавсумидаёқ Шотландия чемпионати ва Шотландия кубогини қўлга киритди.

"Селтик" билан тўрт йиллик шартнома муддати тугаганидан кейин япон ўйинчиси "Эспаньол" футболчисига айланди. Кейинчалик Накамуранинг маданий ва лингвистик сабабларга кўра испан футболига тўлиқ мослаша олмагани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Шундан сўнг, 2010 йилда футболчи яна Япония чемпионатига қайтди.

Халқаро миқёсда Накамура 2006 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2003 ва 2005 йиллардаги Конфедерациялар кубоги ҳамда 2000, 2004 ва 2007 йиллардаги Осиё кубокларида Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика