RU

Последние новости

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  26 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   40 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Суюнов нега йўқ? Новости

Суюнов нега йўқ?

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркия йиғинига жалб этилган таркибдан тушиб қолган "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов нега йўқлиги ҳақида Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида қуйидаги фикрларни билдирди.

"ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг Туркияда (15-29 декабрь) ўтказадиган йиғини учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Эктор Купер Туркияга 27 нафар футболчи билан йўл оладиган бўлди.

Таркибдаги 4 нафари дарвозабонлар, 8 ҳимоячи, 12 ярим ҳимоячи ва 3 нафар  ҳужумчи Осиё Кубоги олдидан кўриладиган тайёргарликнинг якуний босқичида иштирок этишади.

Мазкур кенгайтирилган таркибга кеча ёзганимдек Купер аввал терма жамоа йиғинига жалб этмаган янги номлар ҳам йўқ эмас. Улар Жавоҳир Илёсов (дарвозабон), Фозил Мусаев (таянч ярим ҳимоячи) ва Дилшод Раҳматуллаев (таянч ярим ҳимоячи). Фақатгина Шерзод Аъзамов рўйхатдан тушиб қолгани тушунарсиз. Суперлигада энг барқарор ва ишончли ўйнаган мазкур марказий ҳимоячи Купер шорт-листидан ўрин олганди. Аммо Туркияга борадиган рўйхатда кирмагани кутилмаган янгилик бўлди.

Кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган ва Купернинг ўйин услубига тушмагани боис эътибордан четда қолган Рашидов ниҳоят яна термага қайтарилди. Купер ҳар йиғинда жалб этган футболчилар орасидан Козак ва Ҳусниддин Ғофуров тушиб қолди. Интизом тарафлама Куперга маъқул келмаган Виталий Денисов яна рўйхатга киритилмади.

Жорий мавсумда Суперлигада энг яхши дарвозабон бўлган (энг кўп қуруқ ўйин, энг кам гол ўтказган) Элдорбек Суюнов "Пахтакор" машғулотида қўлини панжасини синдириб олгани ҳақида хабар бергандик. Гипс камида 3 ҳафта ечилмаслиги ва Суюнов декабрь ойининг сўнгги 10 кунлигида машғулотларга қатнашиши кутилганди.

Дарвозабон айнан терма жамоа билан Туркия йиғинига бориш учун атайин гипсни кутилганидан ҳам аввалроқ ечтириб, даволаш жараёнини тезлаштириш мақсадида синган жойига шина қўйдиришга ҳам улгурди. Ҳозирда синган жойини тезроқ битиши учун махсус муолажа олмоқда. Очиғи, Суюнов Туркия йиғинига боришни жуда истаганди. Туркия йиғинига борадиган таркибдан тушиб қолгани дарвозабонни ранжитгани бор гап.

Ҳозирда терма жамоамизнинг асосий кипери бўлиши учун муносиб ва лойиқ номзодни Туркия йиғинидан тушиб қолгани Осиё Кубогига бориш имкониятларини қанчалик пасайтириб юборди, бу борада аниқ бир нарса дейиш мушкул.

Шу боисдан ҳам терма жамоа шифокори Аброр Пирриевга мурожаат қилдим. Аброр аканинг айтишича, Суюнов ҳали қитъа чемпионатига қадар тикланишга улгуради. Ҳаттоки дарвозабон Туркия йиғинига бориши ва бир неча кундан сўнг машғулотларни аста-секин бошлаши мумкин эди. Бироқ мураббийлар штаби машғулотларда тўлақонли қатнаша олмаслиги ва назорат учрашувида майдонга туша олмаслиги сабабдан Суюновнинг ўрнига бошқа дарвозабонни Туркияга олиб кетишни маъқул кўришди. Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, Туркия йиғинидан қайтилгач, Суюновнинг синган панжаси яна қайта текширувдан ўтказилади ва тиббий хулосага кўра якуний қарорга келинади. Жароҳатни битиш жараёнидан келиб чиқиб айтганда, Суюновнинг Осиё Кубогига бориш имкониятлари йўқотилмаган.

Тахминларга кўра, дарвозабон қитъа чемпионатига қадар буткул тикланишга улгуради. Ҳар ҳолда Элдорбек Суюнов бунинг учун қўлидан келган барча ишни бажариб, муолажа жараёнини янада тезлатиб юборган", - деб ёзади сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика