Сухроб Қобилов: “Мухлисларимизга байрам кайфиятини улашмоқчи эдик”
19 мар 2017 12:00
Новости
Сухроб Қобилов: “Мухлисларимизга байрам кайфиятини улашмоқчи эдик”
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 3-турида “Олмалиқ” ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида жиззахликларнинг қўли баланд келди.
Беллашувдан сўнг жамоа ғалабасига ўз хиссасини қўшган Сухроб Қобилов ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Уйдаги биринчи ўйин. Йигитларимизда ҳаяжон сезилиб турди. Баҳсга мослашганимиздан сўнг бу ҳаяжон камайди ва бугун мухлислар кўз унгида ғалабага эришиш асосий вазифамиз эди. Мухлисларимизга байрам кайфиятини улашмоқчи эдик ва мақсадимизга эришдик. Олдинда бизни Ўзбекистон Кубогида “Орол”га қарши баҳс кутаяпти ва энди кейинги ўйинларга тайёргарлик курамиз.
Дилдора Холбоева
“Сўғдиёна” матбуоти хизмати

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии