RU

Последние новости

09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24

Сурхондарёда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинар бошланди Новости

Сурхондарёда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинар бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўтказилаётган навбатдаги семинар бугун Сурхондарёда ташкил этилди.

Жорий йилнинг 30 май кунига қадар ўтказилиши мўлжалланган ушбу семинарда Сурхондарёлик ЎФА ва ОФК сертификатларига эга бўлган 78 нафар мураббий иштирок этмоқда.

Шунингдек, Наманган вилоятида ҳам ана шундай семинар ташкил этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ҳозирги кунда Намангандаги семинар ўзининг якуний босқичига етиб келган. 28 май куни мураббийлар амалий машғулотларни ўтказиш бўйича синов имтиҳонлари топширишди. 29 май куни эса мураббийларнинг салоҳияти ҳамда лаёқатини синаш амалиёти ташкил қилинади.

Аввалроқ мураббийлар касбий маҳоратини аниқлаш бўйича бундай семинарлар Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилганди. Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика