Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади
13 дек 2023 18:36
Новости
Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган Футбол академияси негизида Элдор Шомуродов футбол академиясини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишди.
Қурилиш ишлари 2024 йил январ ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган. Танишув чоғида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича якуний ишларни бажариш ҳамда қурилишни белгиланган муддатда бошлаш топшириғи берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ташриф давомида футбол академиясида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг футболдаги режа ва мақсадлари билан қизиқди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятимиз ҳокимининг Японияга ташрифида «Ванфоре Кофу» футбол клуби билан Сурхондарё вилоятида футбол мактабларини ривожлантириш, академияларда ўқишни ташкил қилиш, ўйинчилар ва тренерлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилган эди.







Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии