RU

Последние новости

17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор! Новости

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор!

Сурхондарёнинг биринчи рақамли жамоаси бўлган ҳақиқий "Сурхон"ни мухлислар анчадан бери соғинганлари рост.

Афсуски бу йил жамоа кучлилар қаторига қўшила олмади. ПРО-Лигада 4-ўринни қўлга киритган клубда 2019 йилда туб ўзгариш бўлади. Клуб ҳомийлари "Сурхон"ни кучлилар қаторига қайтариш учун жиддий бел боғладилар ва энди у ерда ўз касбининг мутахассислари фаолият олиб борадилар. Бу нафақат мураббий, балки клуб структурасида ҳам амалга ошириладиган асосий иш. Сўнгги икки йилда айнан шу омил клубнинг муваффақиятига салбий таъсир ўтказди.

Бизга маълум қилишларича, 9 йил давомида "Олмалиқ" жамоасида фаолият олиб борган Ботир Мирзаев клуб бош директори сифатида иш бошлади. "Олмалиқ" жамоаси унинг раҳбарлигида олий лигада ёмон натижалар қайд этмаган. 2009 йил мавсумни 4-ўринда тугатган клуб, 2013-15 йиллар оралиғи кучли олтиликдан пасга тушмаган.

"Бизга нафақат жамоани, балки клубни ривожлантириш вазифаси қўйилди. "Сурхон" жамоасининг барча чизиқларини яхши савиядаги футболчилар билан кучайтирамиз. Структурада ҳам катта ўзгаришлар бўлади ва узоқ йиллар давомида футболда ишлаган мутахассислар, клубнинг футбол мактаби, маркетинг, матбуот хизматларига жалб этилади. Лицензиялаш бўлимига ҳам энг малакали мутахассисларни жалб қиламиз", - дейди Ботир Мирзаев.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика