RU

Последние новости

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  0 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

"Сурхон" олдида танлов суперлига ёки Сурхондарё футболи? Новости

"Сурхон" олдида танлов суперлига ёки Сурхондарё футболи?

15 йил деганда юқори лигага қайтган "Сурхон" жамоаси раҳбарияти, мухлисларга шунчаки иштирок этиш учун юқорига чиқмаганликларини исботлашга ҳаракат қилаётганлари бор гап.

Шунинг учун ҳам "Навбаҳор" жамоасидан ёппасига ўйинчиларни "Сурхон" таркибига келиб қўшилганини кўрдик. Бу билан Суперлига ҳеч нима ютмади. Шунчаки "Навбаҳор" олиши керак бўлган ўринда жорий мавсум "Сурхон" бўлади. 2020 йил ҳеч ким кафолат бермайди бу футболчилар ўзларига янги жамоа топмасликларига. Минглаб мухлисларни ташлаб кетган футболчи, албатта пулини таги кўриниб қолса воҳадан ҳам кетади ва "Сурхон" яна ўша эски ҳолатга тушиб қолиши мумкин. 

"Сурхон" жамоасини тепасида турган раҳбарлар бугунги кундаги ҳолатларидан келиб чиқиб ўз сиёсатларини бироз ўзгартирсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Энг муҳими Сурхондарёга катта футбол қайтарилди, энди уни бардавом ушлаб туриш керак. Биринчи мавсумда ҳеч ким "Сурхон"дан юқори натижа талаб қилмаса керак. Мухлислар учун энг муҳим вазифа уддаланди. Энди улар кейинчалик ҳам катта футбол ҳавосидан баҳра олишлари учун Сурхондарё вилоятида тизим ишлаб чиқиш лозим. 

2 йилдан бери Бойсунда болалар ўртасида мусобақа ўтказиб келамиз. Шунинг учун у ердаги вазият билан яқиндан танишман. Сурхондарё вилоят футбол федерацияси аянчли аҳволда. Мана 2 йилдирки ўзига мос Вице-президент топа олмайди. Вилоятда болалар футболи жуда оғир аҳволда. БЎСМлардаги футбол бўлимлари номига. 2.5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган вилоят 14та ҳудуддан иборат бўлиб, у ерда Тошкентда бўлгани каби шаҳар чемпионатини йўлга қўйиш жуда ҳам қийин. Сабаби туманлар орасидаги масофалар 100-150 кмгача бориши мумкин. Шунинг учун 1 йил аввал Сурхондарёга қилган ташрифим чоғида, маҳаллий федерацияга ҳудудларни 5та зонага бўлган ҳолда мусобақа бошлаб, якунда зона ғолибларини марказга йиғиш таклифини илгари сургандим. Афсуски бу таклифларим қоғоздан бошқасига ўтмади ва мусобақа бошлангани ҳам йўқ. Биз болалар ўртасидаги мусобақаларни бошлаб олмас эканмиз, ҳеч қанақа ЖЧ, ҳеч қанақа Олимпиада ҳақида ўйлаб ўтирмаслигимизни ичимиздан билсакда, буни тан олмай келаётганимиз ачинарли аслида. 

"Сурхон" бугун молиявий ҳолат бўйича Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам раҳбарият ҳудуддаги болалар футболига, вилоят футбол федерациясини ўз назоратига олиб ички тизимни ишлаб чиқишига катта эътибор қаратиши керак деб ўйлайман. Шунда эртага жамоада пул бўлмаган тақдирда ҳам кучлилар лигасида ўйнатиши учун маҳаллий футболчилари бўлади. Шунда эртага Сурхондарё мухлислари бир мавсумлик футболчилардан қутилган ва ўзлари учун жон берадиган ўйинчиларга эга бўлган бўладилар. Бу осон иш эмас ва уни 2 йилда амалга ошириб бўлмайди. Камида 6-8 йил вақт муддатни оладиган лойиҳа аслида бу.

Ундан ташқари "Сурхон" клуби ўз имиджи бўйича ишлаши керак. Сайтларда "Сурхон"га оид мақолалар чиққан тақдирда, матбуот котиби томонидан баён этилаётган эхтиросли раддиялар жуда кулгули чиқаяпти. Айниқса кечаги раддиядан кўп ўтмай ПФЛ томонидан чиққан хабар, аввалги радия жуда ҳам ўринсиз эканлигини кўрсатиб берди ва айбдорлар янада қаттиқроқ жазога тортилдилар. Ачинарлиси шундаки, агар ПФЛнинг мазкур қарори бўлмаганида "Сурхон" айнан шу мутахассислар қўлида қолиши мумкин эди. 

Мазкур мақола орқали "Навбаҳор" ва "Сурхон" мухлислари ўртасида кечаётган айтишувларга ҳам барҳам берсак. "Сурхон"га лашкар тортиб ўтган собиқ навбаҳорчилар ҳам бошқа клубдан пул борида "Навбаҳор"га келган эдилар. "Навбаҳор"да ҳам ҳудди "Сурхон"даги муаммо, маҳаллий кадрларга беэътибор қараш. Канчельскисни жуда кўпчилик наманганликлар ёқтирмаётган бир пайтда бир маълумотни ёзиб ўтсам. Айнан Канчельскис келганидан кейин "Навбаҳор"нинг U-18 жамоасига болалар футболидан хабари бор мураббий тайинланди. Айнан у келгач ўринбосарлар таркибига ёшлар билан ишлаш борасида катта устозлар илмини олган Анвар Ҳафизов мураббий этиб тайинланди ва кўп йиллар давомида "Навбаҳор" футбол мактабида ишлаб келган Аъзам Ражаббоев ўзи тарбиялаган 2001-2002 йилда таваллуд топган энг яхши футболчилари билан асосий таркибга жалб қилинди. Бунақаси "Навбаҳор"да яқин орада бўлмаган эди. Барча мураббий ҳоким берадиган пул тугагач, секин жамоани тарк этиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас эди. Канчельскис қилаётган иш турнир жадвалида ўз исботини топмас, лекин 2 йил ичида "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида асосий таркибга ўтадиган, наманганликлар учун ўйнаб берадиган футболчилар чиқа бошлайди. 


"Сурхон" ҳам ўз сиёсатини ўзгартириши ва ҳудуддаги болалар футболи ва ўз ўринбосарларига жиддий эътибор қилиши керак бўлади. Шундагина "Сурхон" жамоасининг бугунги раҳбарлари киритаётган сармоёнинг мевасини кўрамиз. Мана шундан кейин терма жамоаларимизда яна сурхондарёлик футболчиларнинг сони ошиб боради. 12-13 ёшида чиқиб кетаётган футболчилар бир амаллаб Қашқадарё ёки Тошкент клубларида кейинчалик билим олишга муваффақ бўлаяпти, лекин вилоятдан чиқиб кета олмаётганлари қанча. Улар учун эса маҳаллий тизимни яратиб олиш керак.



Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика