RU

Последние новости

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  13 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  98 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд) Новости

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)

Теги :  Сурхон
Шу кунларда биринчи лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоаси аъзолари пойтахтимизда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Вали Келдиев бош мураббийлигида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган термизликлар 17 февраль куни дастлабки назорат учрашувида олий лиганинг “Сўғдиёна” футболчилари (0:1) билан куч синашганини хабар қилгандик. 19 февраль куни “Сурхон” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” вакилларига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Санжар Шомуродов навоийликлар посбони Артём Макосинни чиройли тарзда доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Ўйиннинг 79-дақиқасида Самандар Шодмонов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Назорат учрашувининг асосий дақиқасида бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев томонлар розилиги билан ўйинга яна 10 дақиқа қўшиб берди. Бундан унумли фойдаланган “Қизилқум” футболчилари 90+8-дақиқада Алишер Юсуповнинг жаримадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ғалаба қозонишди — 1:2.

“Сурхон” жамоаси мураббийлар штаби асосий эътиборни натижага эмас, аксинча жамоа ўйинини шакллантиришга қаратишяпти. Жумладан, “Қизилқум”га қарши баҳсда ҳам термизликлар сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилди.


Термизликларнинг таркиби қуйидагича кўриниш олди:
“Сурхон”:
Александр Корнейчук, Убайдулло Холиқулов, Санжар Шомуродов, Сирож Аллаев, Жафар Исмоилов, Сарваржон Холматов, Нажмиддин Нормуродов, Ботир Тўраев, Низом Норов, Хуршид Йўлдошев, Баҳодир Муртазоев.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Зафар Қорақулов, Санжар Баротов, Акбар Муродов, Икром Кўчимов, Шохруҳ Жўрабеков.

Бу учрашув чоғида ёш футболчилар Жўрабек Рўзиев, Темур Мамадалиевлар алоҳида индивидуал машғулот олиб боришди.

Ўтказилган дастлабки икки назорат учрашувидан сўнг, Шукур Жумабоев, Бобуржон Бўронов, Зафар Қорақуловларга жавоб берилди.

Бугун термизликлар машғулотларига Нуриддин Ҳасанов (“Бунёдкор”), Фаррух Ҳайдаров (“Шўртан”), Миржалол Қурбонов (“Қўқон-1912”) каби футболчилар келиб қўшилдилар.

Режага кўра, “Сурхон” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 21 февраль куни Самарқанд динамочиларига қарши ўтказади. Бу учрашув Чилонзордаги сунъий футбол майдонида соат 14.30 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика