RU

Последние новости

15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  0 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  13 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7

"Сурхон" ФК: "Уч эмас икки испаниялик мураббийда керакли лицензия йўқ" Новости

"Сурхон" ФК: "Уч эмас икки испаниялик мураббийда керакли лицензия йўқ"

"Сурхон" футбол клуби бундан бир неча соат олдин championat.asia сайтида "Эшитдик-да! "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан" дея эълон қилинган хабар бўйича батасфил маълумот беради.

Эшитдик-да! "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан         


Аслида, Испаниядан ташриф буюрган мутахассислар орасида 3 нафар мураббийнинг лицензияси йўқ экан деган маълумот нотўғридир.

- "Сурхон" жамоасига бош мураббий сифатида ташриф буюрган Хорди Фабрегат Вальмана (Jordi Fabregat Valmana)да УЕФА "ПРО" лицензияси мавжуд.

- Спорт директори сифатида келган Бароссо Гонсалес (Barosso Gonzalez)да ҳам керакли лицензия мавжуд ва у бемалол клубда спорт директор сифатида фаолият юритиши мумкин.

- Аналитик мураббий сифатида ташриф буюрган Жонатан Эгеа Ломас (Jonathan Egea Lomas)да керакли лицензия мавжуд.

- Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида ташриф буюрган Хорхе Руиз (Jorge Ruiz) Испаниянинг Лас Пальмас университетини (Las Palmas de Gran Canaria) айнан жисмоний тайёргарлик бўйича факультетини тамомлаган. Минг афсуски, ОФК талабига кўра жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийдан "Level-2" лицензияси талаб қилинади. Хорхе УЕФА таснифидаги давлатларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлай олади.

- Дарвозабонлар мураббийи сифатида ташриф буюрган Адриан Мануэль (Adrian Manuel) "Level-1" дарвозабонлар мураббийи лицензиясига эга. ОФК талабига кўра Суперлига клубида дарвозабонлар мураббийидан "Level-3" лицензияси талаб қилинади.

Бу йилдан тўғри тизимда ишлашни ва келаси йили ОФК лицензиясини олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган "Сурхон" клуби ушбу мураббийлар ўрнини айнан лицензияси ОФК талабига жавоб берадиган мутахассислар билан тўлдиришга қарор қилди.

Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган Мусобақалар регламенти 6.1 бандида "2023-йилги мавсумдан бошлаб фақат ОФК лицензиялашидан ўта олган клубларга Суперлигада иштирок этиш учун лицензия берилиши" таъкидлаб ўтилган.

Клуб мухлисларидан эса, саросимага тушмасликни ва ижтимоий тармоқларда чиқарилаётган норасмий маълумотларга ишонмасликга чақиради", - деб ёзади "Сурхон" клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика