“Сурхон”: “Андижон”га қарши тайёргарликни бошладик"
30 мая 2017 15:30
Новости
“Сурхон”: “Андижон”га қарши тайёргарликни бошладик"
Биринчи лига вакили “Сурхон” жамоаси “Насаф-2 ” клубига қарши ўйиндан сўнг мураббийлар таркибдаги футболчиларга бироз дам беришга қарор қилишди.
Қисқа муддатли таътилдан сўнг жамоа аъзолари яна ўз қароргоҳларида йиғилди. Машғулотлар Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” чемпионатнинг 13-турида Андижон вилоятининг “Андижон" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 4 июнь куни бўлиб ўтади.
"Сурхон" матбуот хизмати
Комментарии