RU

Последние новости

17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  5 17:30Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  6 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   4 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  3 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  33

"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди Новости

"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди

Теги :  Сурхон
2023 йилнинг 6 январь санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Сурхон" футбол клубини янги инвесторларга бериш юзасидан қарор қабул қилди ва мазкур қарор асосида "Сурхон" хусусий клубга айланди.

Аммо бу жараён осон кечмади. Сабаби "Сурхон" клубининг қатор хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда ишчи-ходимлар билан боғлиқ катта миқдорда қарздорлиги мавжуд эди. Жумладан, 49 нафар футболчи, мураббий ва бошқа ишчилар олдидаги молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганди. Оқибатда иш Сурхондарё вилояти прокуратурасига қадар етиб борди ҳамда клубнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ПФЛ, Ассоциация ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда ўтган вақт давомида футболчи ва мураббийлар манфаатларини ҳимоя қилиб келди. Бунда "Сурхон" клубига нисбатан қатор тақиқ ва чекловлар жорий этилди. Натижада бугунги кунга қадар футбол клубининг текширув хулосасида аниқланган қарздорлиги бўйича 43 нафар футболчи, мураббий ва ишчилар олдидаги молиявий мажбуриятлар бажарилди. ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қароридан келиб чиқиб, мазкур масала 16-июл санасига қадар ҳал этилди.

Бироқ яна 6 нафар футболчи билан боғлиқ масала очиқ қолди. Шундан келиб чиқиб, 19 июль куни ПФЛ "Сурхон" клуби раҳбарияти, даъвогар футболчилар, клубнинг собиқ раҳбарияти манфаатларини ҳимоя қилувчи вакиллари, футболчилар уюшмаси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда мазкур масала атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига асосан айбдор деб топилган Сурхон клубининг собиқ раҳбарияти 43 нафар собиқ ходимлар билан ҳисоб-китоб ишларини амалга оширгани маълум бўлди. ПФЛ, Ассоциация ҳамда Уюшма Сурхон футбол клуби билан боғлиқ ишни олиб боришда ФИФА низомлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари нормаларига асосланди. Қолган 6 нафар футболчи футбол клубида олиб борилган текширув хулосасидан норози эканлигини билдирди. Эндиликда уларнинг мазкур талаби асосида қарздорлик миқдорига қайта аниқлик киритиш зарурати вужудга келмоқда.

"Сурхон" клубининг янги раҳбарияти ўтган давр давомида ПФЛ томонидан қўйилган барча талабни ўз вақтида ва аниқ амалга ошириб келди. Шунга қарамай, ПФЛ собиқ футболчи ва мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, клубга нисбатан қатор санкциялар қўллади. Юқоридаги ҳолатга аниқлик киритилгунига қадар айни вақтда ПФЛнинг Сурхон футбол клубига нисбатан эътирози мавжуд эмас. Йиғилишда мазкур масала Уюшма вакиллари ҳамда футболчиларга расман маълум қилинди. Эндиликда ПФЛ ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2024 йил 2 июлдаги қарори устидан "Сурхон" футбол клуби томонидан ёзилган апелляция шикоятининг кўриб чиқилишида ўз муносабати билан иштирок этади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика