Суриялик Умар Ал Сома Эрон билан баҳсда ғалабага умид қилмоқда
04 сен 2017 16:31
Новости
Суриялик Умар Ал Сома Эрон билан баҳсда ғалабага умид қилмоқда
Сурия терма жамоаси ҳужумчиси Умар Ал Сома ЖЧ-2018 саралаш босқичида Эрон билан бўлиб ўтадиган учрашувда зафар қучишига ишонмоқда.
Агар, сешанба куни бўлиб ўтадиган баҳсда Жанубий Корея Ўзбекистондан мағлубиятга учраса, Сурия иккинчи ўринни эгаллаши ва келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишига имкон туғилади.
Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клубида ўйнайдиган Суриянинг энг машҳур футболчиси терма жамоага қайтишини Қатар билан ўйинда ғалаба билан нишонлади.
“Яратганга шукур, терма жамоага қайтганим жуда яхши бўлди”, — дейди Ал Сома ўйиндан сўнг.
“Халқимизга қувонч улаша оламиз деб умид қиламан”.
“Мен келгуси ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан ва мундиалга чиқа оламиз деб умид қиламан”, — дея қўшимча қилди ҳужумчи.

Хориж сайтидан Нозима Зарипова таржимаси
Похожие новости
20:41
Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди 32
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии