RU

Последние новости

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  3 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  3 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  5 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

Сурия терма жамоаси биз учун қанчалик хавфли? Новости

Сурия терма жамоаси биз учун қанчалик хавфли?

Теги :  Сурия
Сурия терма жамоаси 1 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида гуруҳдаги 1-тур учрашувини ўтказади.

Ушбу ўйин олдидан биз сизларга Сурия терма жамоаси ҳақида маълумот берамиз.

Сурия футбол федерацияси 1936 йили ташкил топган бўлиб 1937 йили ФИФАга 1970 йили эса ОФКга аъзо бўлган.  Илк халқаро учрашувини Туркия терма жамоасига қарши ўтказиб (0:7) ҳисобида мағлуб бўлган.

Сурия терма жамоаси илк бор 1958 йили Жаҳон чемпионати саралаш босқичида қатнашади. Шу йили Сурия терма жамоаси илк бор Осиё қитъаси номидан иштирок этади. 1966 йилги Осиё қитъасида иккита терма жамоа мундиал иштирок этиш учун саралаш баҳсларида қатнашади. Ушбу икки терма жамоанинг бири Сурия иккинчиси Исроил миллий терма жамоаси бўлади. Улар Европа континентал зонаси номидан иштирок этиши керак бўлган. Сурия терма жамоаси ўшанда жаҳон чемпионатидаги Африка ва Осиё терма жамоаларига қарши байкотга қўшилади. Мана шу иши учун ФИФА Сурия терма жамоасини мундиалдан четлаштиради. 1986 йили Сурия терма жамоаси Жаҳон чемпионати финал раундида иштирок этиши учун бир қадам қолади. Аммо, Италия терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият уларни мундиалда иштирок этишдан маҳрум қилади.



Осиё кубогида Сурия терма жамоаси 5 маротаба иштирок этган, 2011 йили сўнгги бор қитъа чемпионатида иштирок этган. Осиё чемпионатлари тарихида “қора бургутлар” гуруҳ босқичидан уёғига ўта олишмаган. Сурия терма жамоаси 2010 йилги мундиалда ҳам 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмайди. 2010 йилги дунё биринчилигида иштирок этиш учун “қора бургутлар” саралашдан ўта олишмайди. Сурия термаси Жорж Мурадни тўлиқ маҳаллийлаштирмасдан ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказгани учун 2014 йилги мундиал саралашидан четлаштирилади. Аввал Жорж Мурад Швеция ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган бўлади. 2015 йили Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш баҳсларидан ўта олмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1996 йили 12 декабрда Осиё кубогида Сурия терма жамоасига қарши илк учрашувини ўтказган. Ўшанда вакилларимиз “қора бургут”ларга  (1:2) ҳисобида имкониятни бой беришади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши бундан 20 йил аввал БАА давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида тўқнаш келишган. Ўшанда сурияликларнинг қўли бизникилардан баланд келган. Ўша мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия, Япония ва Хитой терма жамоалари  билан бир гуруҳдан жой олишади. Афсуски, миллий терма жамоамиз ҳам Сурия терма жамоаси ҳам гуруҳда 3 очко жамғарган ҳолда қолиб кетади. Лекин, биз билан бир хил очко жамғарган Хитой термаси тўплар  нисбати эвазига биздан ўзиб кетади. Ўша мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши гуруҳ босқичидаги ўйинда кичик ҳисобда имкониятни бой беради. Шундан сўнг вакилларимиз Сурия термаси билан бирор маротаба ҳам тўқнаш келишмайди. Мана шу аламли мағлубиятдан 20 йил ўтиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида Сурия терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олди. Тўғри, ҳар иккала терма жамоада ҳам авлодлар алмашинуви бўлиб таркиблар 100 фоизга ўзгарган. Лекин, ҳеч қачон натижа ўзгармайди. Тарих тарихлигича қолади. 1 сентябр куни вакилларимиз Сурия термасидан ўзига ҳос “реванш” олишади ва мухлисларга қувонч бағишлайди. Уйимиздаги ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун миллий терма жамоамиздан иложи борича сафардаги учрашувлардан ҳам очко билан қайтиши учун омад тилаб қоламиз.

Сурия терма жамоаси лақаби: “Қора бургутлар”
Федерация
: Сурия футбол ассосиацияси
Бош мураббийи: Айман Ал-Ҳаким
Энг кўп гол урган футболчиси: Ража Рафи
Стадиони: Aleppo International stadium
ФИФА коди: SYR
ФИФАдаги ўрни: 105 (11 август 2016)
Энг юқори ўрни: 78 (1993 август)
Энг паст ўрни: 152 (2014 сентябрь, 2015 март)

Таниқли футболчилари:
Бурхон Сахиуни, Ассаф ал-Халифа, Анас Махлюф

Илк халқаро учрашуви:
Туркия – Сурия 7:0 (Туркия, Анқара, 20 ноябрь 1997)

Энг йирик ғалабаси:
Сурия - Малдив 12:0 (Дамашқ, Сурия 4 июль 1997) Малдив - Сурия 0:12 (Теҳрон, Эрон 1997 9 июнь)
Сурия - Филиппин 12:0 (Алеппо, Сурия 30 апрель 2001)

Энг йирик мағлубияти:
Греция - Сурия 8:0 (Атенц, Греция 25 ноябр 1949)
Миср - Сурия 8:0 (Александриа, Миср 16 октябр 1951)

Осиё чемпионатидаги иштироки:
1980 йили илк бор иштирок этган ва 5 поғонани эгаллаган.
Энг юқори натижаси: гуруҳ босқичи 1980, 1984, 1988, 1996 ва 2011


Ўзбекистон-Сурия  1:2
12 декабр 1996 йил. "Тахнун бин Мухаммад" стадиони. Осиё кубоги гурух учрашуви. 2000 томошабин.
Бош ҳакам:
Али Бусайим (БАА)
Голлар: Нодир Жохадар 49, Сергей Лебедев 54 (пен), Али Диб 74
Ўзбекистон:  Павел Бугало, Алексей Семенов (Улиғбек Зўзимов), Фарход Магомедов, Геннадий Денисов, Эдуард Мамотов (Нўъмон Ҳасанов), Сергей Лебедов, Степан Атоян, Илхом Шарипов, Николай Ширшов, Олег Шацких (Дилмурод Назаров), Игор Шквирин
Бош мураббий Баҳодир Ибрагимов
Сурия: Мохир Беракдар, Ёсир Сибаий, Хасан Аббос, Ториқ Жаббан, Мухаммад Афаш, Али Диб, Абдуллатиф Хелу, Холид Зохир, Хотим Ғайб, Нодир Жохадар, Аммор Шавалий (Аммор Авад).
Бош мураббий Юрий Корнин (Буларусь)



Сурия терма жамоаси миллий терма жамоамизга қарши баҳс олдидан 27 август куни Тожикистон термасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу ўртоқлик ўйинида жамоалар нурсиз дуранг қайд этди.

Тожикистон - Сурия 0:0

Тожикистон:
1. Абдулазиз Махкамов, 4. Эрадж Раджабов, 12. Сиёвуш Асроров, 6. Амирбек Жўрабоев, 14. Фаридун Шарипов, 2. Зоир Жўрабоев, 18. Фатхулло Фатхуллоев (с), 7. Умеджон Шарипов, 11. Нозим Бободжонов, 5. Фируз Караев, 21. Манучехр Жалилов.
Захира: 38. Курбонали Бобоев, 16. Бехруз Хайриев, 3. Табрези Давлатмир, 19. Ахтам Назаров, 8. Ойбек Абдуғаффоров, 17. Манучехр Ахмедов, 9. Мухаммаджони Хасан, 20. Ромиш Жалилов, 10. Жаҳонгир Эргашев, 22. Комил Саидов, 15. Фарход Тохиров, 23. Ахтам Хамроқулов.
Сурия: 1. Алмех Иброҳим, 5. Омро Ал-Мидани, 2. Аҳмад Ал-Солиҳ, 11. Осама Омари, 20. Халед Ал-Мбаид, 3. Моуайд Аладжан, 4. Хусейн Ал-Жаид, 9. Насух Накдали, 8. Надим Сабоғ (с), 6. Муҳаммад Заҳер, 16. Ҳамид Мидо.
Захира: 23. Аҳмад Мадани, 22. Шаҳер Ал-Шакир, 15. Алаа Ал-Шбли, 14. Аҳмад Ашкар, 12. Тхаер Кроума, 7. Муҳаммад Хамдку, 21. Амро Женият, 17. Юсуф Калфа.


Энди 1 сентябрь кунги рақибимиз ва терма жамоамизнинг ушбу ўйин учун тайёргарлик жараёнини солиштириб кўрамиз.

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганидан сўнг барча терма жамоалар назорат ўйинлари ўтказиш учун ўзларига мос рақиб танлашни бошлаб юборди. 1 сентябрь кунги рақибимиз Сурия терма жамоаси 31 май куни Вьетнам терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2 та тўп фарқи билан Вьетнам термаси Сурия устидан ғалаба қозонди. Ўша учрашувни терма жамоамиздан Рашан Ҳайдаров стадиондан кузатиб борди.

3 июнь куни Таиланд давлатида “Қирол Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда гуруҳдаги рақибимиз Сурия терма жамоаси илк учрашувда Таиланд термаси билан асосий вақтда дуранг натижа қайд этди 2:2. Пенальтилар баҳсида мезбон жамоа Сурияни 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи ўйин учун бўлиб ўтган учрашувда Сурия терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Сурия терма жамоаси 15 март куни Россия давлатида ўқин йиғин машғулотини ўтказди. Ушбу йиғин арафасида Сурия терма жамоаси Ҳожандда Тожикистон термасига қарши назорат учрашувини ўтказиб нурсиз дуранг қайд этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш гуруҳ босиқичидаги 1-турда Сурия термасига қарши ўйиндан олдин 24 августда Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказди. Ушбу учрашувда вакилларимиз рақиб жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Икки терма жамоа ҳам 1 сентябрь кунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.



Сурия терма жамоаси тунгги соат 1:00 да қуйидаги таркиб билан Тошкентга етиб келди. 

Дарвозабонлар:
Иброҳим Алма ("Ал Ваҳда"), Аҳмад Маданиа ("Ал Жайиш"), Шаҳар Ал Шокир ("Ал Жайиш")

Ҳимоячилар: Надим Сабоғ ("Ал Завра", Ироқ), Аҳмад Ал Солиҳ ("Ал Араби", Қувайт), Алаа Ал Шбли ("Нафт Ал Васат", Ироқ), Моаяд Ажан ("Нафт Ал Васат", Ироқ), Ҳуссайин Жвайед ("Ал Завра", Ироқ), Умар Мидани ("Ал Минаа", Ироқ), Жиҳод АЛ Баоур ("Ал Ваҳда", Саудия Арабистони), Амро Женят ("Ал Шабаб", Уммон)

Ярим ҳимоячилар: Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин ("Ал Нежмеҳ", Ливан)Заҳер Мидани ("Ал Қува Ал Жавия", Ироқ), Маҳмуд Ал Мавас ("Ал Муҳаррақ", Баҳрайн), Осама Омари ("Ал Ваҳда"), Ҳамид Мидо ("Ал Қува Ал Жавия", Ироқ), Холид Ал Мобайед ("Закхо", Ироқ), Аҳмад Ашкар ("Ал Хуррия"), Тхаер Кроума (клубсиз), Юсуф Калфа ("Ал Жайиш")

Ҳужумчилар: Омар Харбин ("Ал Дафра", БАА), Насуҳ Ал Накдали ("Ал Ваҳда"), Муҳаммад Ҳамадко ("Ал Жайиш"), Рафат Моҳтади ("Ал Иттиҳод")

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи гуруҳдаги 1-тур Ўзбекистон - Сурия ўйини “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланади. Вакилларимизни ушбу учрашувда қўллаб-қувватланг.

Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика