RU

Последние новости

17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   0 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  8 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  12 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1

“Supermokh Cup 2016”. 4-кун. “Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди Новости

“Supermokh Cup 2016”. 4-кун. “Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди.

2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финалга ўтиш учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилари U-14 ёш тоифасидаги Таиланд терма жамоасини йирик – 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Вакилларимиздан Жасур Жалолиддинов бешта гол уриб, “флеш” қайд этган бўлса, яна бир гол Фарруҳбек Муҳторов ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов ҳозирча турнир мобайнида 8та гол уришга муваффақ бўлди ва “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Шу тариқа, “Бунёдкор-2002” жамоаси турнирнинг кучли саккизта жамоаси қаторига қўшилишди. Чорак финалга қуйидаги жамоалар йўлланма олган: "Спортинг" (Португалия), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд), "Сеул" (Жанубий Корея), "Сан Пауло" (Бразилия), "Бунёдкор" (Ўзбекистон), ПСЖ (Франция), Малайзия пантералари ва Малайзия пумалари.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика