RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчилари учун мусобақа якунланди Новости

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчилари учун мусобақа якунланди

Теги :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасидаги иштирокларини якунладилар.

2003 йилда таваллуд топган футболчиларимиз 7-ўрин учун кечган баҳсда Жанубий Кореянинг “Хундай” жамоасини йирик – 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учрашувдаги тўлиқ устунлик вакилларимизда бўлганини қайд этилган ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Жамоамиз голларига Саидмурод Каримов (4та), Пўлатхўжа Холдархонов, Усмонжон Равшанов, Ўткирбек Раҳимов ва Диёрбек Одилжонов муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, “Бунёдкор-2003” футболчилари “SuperMokh Cup 2015” мусобақасида 20та жамоа орасида 7-ўринни эгаллади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12, 13 декабрь
7-ўрин учун баҳс
08:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ХУНДАЙ” (Жанубий Корея) 8:0 (4:0)
Голлар: Саидмурод Каримов (4та), Пўлатхўжа Холдархонов, Усмонжон Равшанов, Ўткирбек Раҳимов, Диёрбек Одилжонов
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншоҳ Сайётов, 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 6.Хусан Мўминов, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 9.Саидмурод Каримов, 15.Ўткирбек Раҳимов,16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, , 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 11.Константин Усов

Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев устозлигидаги 2002 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз қатнашган U-13 мусобақаси жуда кучли жамоалардан иборат бўлди. Вакилларимиз 15-ўрин учун кечган ўйинда Таиланднинг “Чонбури” ФК тарбияланувчиларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 13 декабрь
15-ўрин учун баҳс
08:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУРИ” (Таиланд) 0:3 (0:2)
“Бунёдкор” таркиби: 1.Глеб Харин, 3.Любомир Бондаренко, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 6.Жўрабек Рихсибоев, 9.Абдурауф Бўриев (С), 13.Аброрбек Нейматов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жасурбек Абдулеков, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Абдул-Азиз Юсупов, 5.Аббосбек Аширалиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев

Бугун мусобақа бош соврини учун Англиянинг “Манчестер Сити” ва Испаниянинг “Райо Валлекано” жамоалари беллашишади.

Шу тариқа, 2002 ва 2003 йилларда таваллуд топган жамоаларимиз “SuperMokh Cup 2015” мусобақасидаги иштирокларини якунлашди. Қайд этилган натижалар ижобий бўлмади. Умумий ҳисобда 40та жамоа иштирок этган ушбу мусобақа тарбияланувчиларимизнинг кейинги фаолиятига албатта фойдали бўлади, деб бемалол айта оламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика