RU

Последние новости

17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  0 17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади Новости

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади

Суперлигада биринчилардан бўлиб Тошкент вилоятининг икки клуби матбуот котиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аттестациядан ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорининг 8-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 405-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг туман, шаҳар ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

Суперлигада иштирок этувчи Бекободнинг "Металлург" ва Олмалиқнинг АГМК клуби матбуот котиблари Комилжон Жумаев ва Шаҳбоз Беғамов бугун аттестациядан муваффақиятли ўтишди.

Энди ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ Жумаев ва Беғамов уч йил давомида ўз клубларида бир вақтнинг ўзида Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, Ахборот хизмати раҳбари ва клуб матбуот котиби лавозимларида ишлашлари лозим.

Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб АГМК ва "Металлург" клубларида матбуот хизмати бўлими кенгайтирилиб, ахборот хизматига айлантирилади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика