RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  6 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  34 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  9 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Суперлиганинг 4 та клуби 2025 йилги мавсумни қайси аренада ўтказиши номаълум Новости

Суперлиганинг 4 та клуби 2025 йилги мавсумни қайси аренада ўтказиши номаълум

Ўтган йилнинг 11 декабрь куни Лига ОАВ билан очиқ мулоқот ўтказиб, унинг асосий қисмида стадионлар масаласига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 13 декабрь куни "Суперлига ва Про лига регламенти"га киритилаётган ўзгаришлар клубларга тақдим этилди. 

Маълумки, Суперлига иштирокчиси бўлган клуб янги мавсумни қайси стадионда ўтказиши масаласини тақвим йилининг 25 декабрь санасига қадар ҳал қилиши лозим. 11 та клуб мазкур масалани аниқлаб олди. Элитада ўйнайдиган яна 4 та клубда эса муаммолар мавжуд. 

Лига "Андижон" клубининг "Бобур Арена"да ўз уй учрашувларини ўтказиши масаласини англатувчи уч томонлама шартномани олгани йўқ. Клуб ва стадион ўртасидаги муаммо ҳал этилмагунига қадар "Андижон" масаласи очиқ қолади. Боиси, стадион клубга қарашли ҳисобланмайди. 

"Қўқон-1912" клуби ўз уй учрашувларини Қўқон шаҳридаги стадионда ўтказишини маълум қилган. Бироқ мазкур стадион Суперлига беллашувларини ўтказиш учун Лига томонидан қабул қилиб олинмаган. Ўтган давр давомида стадион майсаси, унинг дренаж ва суғориш тизими янгилангани Лигага маълум. Стадион ёриткичларининг бугунги ҳолати қайта ўлчаниши лозим. Айни вақтда энг муҳим масалалалардан бири майдон атрофини спортчини жароҳатлардан ҳимоя қилувчи қоплама билан жиҳозлаш ҳисобланади. Қайд этиш керак, ўтган мавсумнинг май ойида "Динамо" стадиони билан ҳам худди шундай муаммо кузатилган бўлиб, якунда майдон атрофи Лига талаб қилган кўринишга келтирилган ва шундан кейингина "Динамо" уй учрашувларини Самарқандда ўтказишни бошлаганди. 

"Динамо" стадиони тест тариқасида Суперлиганинг 1 та учрашувини қабул қилади

"Бухоро" клуби ўз уй учрашувларини ўтказишни режалаштирган стадион жорий йилнинг 20 февраль санасига қадар тайёр бўлиши юзасидан кафолат берган. Бироқ Лига стадионга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган клуб кафолатини қабул қилмайди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам декабрь ойига қадар барча масала ҳал бўлишини билдирган бўлса-да, ҳозирга қадар стадион билан боғлиқ қатор муаммолар ечилмаган.

"Бухоро" истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини ўз шаҳрида ўтказади

Муборакнинг "Машъал" клуби Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса, Баҳром Вафоев стадиони элита беллашувларини қабул қила олмаслиги масаласидан хабардор бўлган. Шундан келиб чиқиб, клуб Қарши ва Бухоро шаҳридаги стадионлар билан музокара олиб борилаётганини маълум қилган. Қайд этиш керак, Қаршидаги стадиондан фойдаланувчи иккинчи клуб "Шўртан" бўлди. Шундан келиб чиқиб, "Насаф" клубига қарашли стадионда учинчи клуб ўйнай олмайди. Бухоро шаҳридаги стадион масаласида эса юқорида тўхталиб ўтилди. 

Лига Қўқон ва Бухоро шаҳарларидаги стадионлар февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Суперлига учун тайёр ҳолатга келишига умид билдиради. Бироқ мусобақага қуръа ташлаш ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, расман қабул қилиб олинмаган стадионни Суперлига учун рўйхатдан ўтказмайди. Агар стадионлар жорий йилнинг 10 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, у ҳолда мазкур клублар мавсумни ўз шаҳрида бошлаши мумкин бўлади. Бироқ бу масала конкрет ҳал қилинмагунига қадар клублар Суперлига талабига жавоб берадиган бошқа стадионни вақтинчалик Лига рўйхатидан ўтказиши лозим бўлади.   

Шундан келиб чиқиб, "Андижон", "Бухоро", "Қўқон-1912" ва "Машъал" клубларига жорий йилнинг 15 январь санасига қадар сўнгги муҳлат берилади. Мана шу санага қадар стадион масаласи ҳал этилмаса, регламент талабини ўз вақтида ва кейинги огоҳлантиришгача бажармагани учун уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. Шунингдек, Суперлиганинг янги мавсумини мазкур клублар фақатгина сафардаги ўйинлар билан бошлаши масаласи кун тартибига киритилади. Бунда сафарда мажбурий равишда ўтказилган ўйинлар ўрни кейинчалик тўлдириб берилмайди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика