RU

Последние новости

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  5 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  6 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

Суперлигада тур якунланадиган кун: Қосимов ва Бабаяннинг илк тўқнашуви, Наманганда бронза учун кураш ҳамда чемпион меҳмонига айланадиган "Сурхон" Новости

Суперлигада тур якунланадиган кун: Қосимов ва Бабаяннинг илк тўқнашуви, Наманганда бронза учун кураш ҳамда чемпион меҳмонига айланадиган "Сурхон"

Бугун Суперлиганинг 23-тур ўйинларига якун ясаб берадиган уч ўйин ўтказилади.

Бронза медаллари учун курашаётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси уйида совринли ўринлардаги рақобатчиси Қаршининг "Насаф" клубини меҳмон қилади. Андрей Канчельскис ва Рўзиқул Бердиев биринчи даврадаги ўзаро ҳисоб-китоб ҳамда бронда медаллари учун бўладиган тўқнашувда қайси жамоа курашдан чиқиб кетишини ҳал этишади. Эҳтимолий ғалаба ҳар иккала жамоага учинчи ўрин учун беллашувда имкониятни сақлаб қолишларини кафолатлайди. Аксинча, мағлубият эса бу курашда имкониятни кескин пасайтириб юборади. Дурангдан эса ҳеч бир жамоа манфаатдор бўлмайди.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги Қаршида кечган баҳсида Касьяннинг ягона голи "Навбаҳор"га ғалабани тақдим этганди. Рўзиқул Бердиев ўша мағлубият учун Канчельскисдан реванш олишга уриниб кўради. "Насаф" эса жорий мавсумда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишга улгурди ва ўшанда кубок доирасидаги қарама-қаршиликда Деян Журжевич бошқаруви пайтида "Навбаҳор"дан аламини олишга муваффақ бўлганди.

Навбахор

Азиз Ибрагимов - 79'

Суперлига. Тур 23

31/10/2019, 18:00

1
:
1
Завершен

Насаф

Бобир Абдихоликов - 90'

45'
90'
79'  Азиз Ибрагимов
90'  Бобир Абдихоликов


Куннинг яна бир "қайноқ" тўқнашуви Олмалиқда кечади. Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган, аммо иккинчи даврада нисбатан кучайган АГМК қаторасига 3 йил чемпион бўлган "Локомотив"ни меҳмон қилади. Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаяннинг мураббийликдаги ўзаро илк тўқнашуви мазкур ўйин афишасини безайди. Ҳар иккала жамоа учун ҳам ғалаба жуда зарур. АГМК хавфли ҳудуддан аллақачон узоқлашган бўлса, айни дамда турнир жадвалидаги мавқеини тобора яхшилаш йўлига тушган. "Локо" эса ҳозирда эгаллаб турган иккинчи ўрни ва ОЧЛ плей-офф йўлланмасини берадиган поғонани бўшатмаслик иштиёқида. Шу боисдан ҳам "Локомотив" учун мазкур ўйинда қўлга киритилажак очко жуда муҳимлиги билан аҳамиятли. Акс ҳолда "Локомотив"нинг кумуш ёки хаттоки бронза медалларидаги имконияти пасайиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Шу боисдан ҳам мазкур қарама-қаршилик қизиқарли ва кескин ўтиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, Бабаян жамоага келгач "Локомотив" ҳали бирор марта сафарда ғалабани тантана қилгани йўқ. АГМК эса чемпионат доирасида кетма-кет ғалабали серияни тақдим этмоқда. Дастлаб "Насаф", кейин эса "Бунёдкор" тўсиғи забт этилди.

OKMK

Элгужа Григалашвили - 81'

Суперлига. Тур 23

31/10/2019, 17:00

1
:
1
Завершен

Локомотив

Джамшид Искандеров - 36'

45'
90'
81'  Элгужа Григалашвили
36'  Джамшид Искандеров


Турнинг сўнгги баҳсида чемпионликни аллақачон расмийлаштирган "Пахтакор" жорий мавсум биринчи бўлиб улардан очкони тортиб олган ва ғалабали серияга чек қўйган "Сурхон" билан Тошкентда куч синашади. Қизиғи, ҳозирга қадар ўтказилган 22-тур ўйинлари 11тасини "Пахтакор" уйда ва яна шунчасини меҳмонда ўтказган. Қўлга киритилган ғалаба ва дуранг ҳам мос равишда бир хил 10 ғалаба уйда, 10 ютуқ сафарда расмийлаштирилган. Шунингдек, уй ва меҳмонда бир маротадан дуранг ўйналган. Қўлга киритилган очколар сони ҳам бир хил: 31дан.

Назарий жиҳатдан "Сурхон"да ҳам бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб турибди. Мазкур турда "Бунёдкор"нинг очко йўқотиши ва ҳозирда учинчи поғонада мустаҳкам турган "Сўғдиёна" билан термизликларнинг ўзаро ўйини борлигини инобатга олсак, эҳтимолий ғалаба "Сурхон"га яхши имконият эшигини очади. Лекин бунинг учун чемпион "Пахтакор"дан сафарда камида очко олиш вазифасини уддалашга тўғри келади. Бу эса осон юмуш эмаслиги аниқ.


Пахтакор

Драган Черан - 12', Игорь Сергеев - 32', Игорь Сергеев - 70'

Суперлига. Тур 23

31/10/2019, 18:15

1
:
3
Завершен

Сурхон

Шавкат Саломов - 62'

45'
90'
12'  Драган Черан
32'  Игорь Сергеев
70'  Игорь Сергеев
70'  Санжар Кувватов
62'  Шавкат Саломов

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика