RU

Последние новости

16:35Малайзия  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  13 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  5 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Суперлигада барқарор ўйнаётган легионер футболчи 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин Новости

Суперлигада барқарор ўйнаётган легионер футболчи 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин

"Қўқон-1912" жамоаси орқали Ўзбекистон чемпионатига келган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олишни истамоқда.

Айни пайтда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Голбаннинг Ўзбекистонга келгани ва юртимизда истиқомат қилаётганига келаси йили 5 йил тўлади.

Қонунчиликка кўра эса бу унга Ўзбекистон фуқаролигини олишига имконият беради. Маълумотларга кўра, тажрибали ҳимоячи Ўзбекистон паспортини олишни мўлжалламоқда. Агарда келаси йили Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олса, унда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи биттага кўпаяди.

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" томонидан қизиқиш билдирилган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан яқинда амалдаги жамоаси "Навбаҳор" билан ўртадаги шартномани 2023 йилга қадар узайтирди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан Ўзбекистондаги фаолияти давомида "Қўқон-1912", "Навбаҳор", "Насаф" ва 2018 йилдан бошлаб яна "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Рейтинг: +85   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика