RU

Последние новости

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди Новости

Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

“Хоразм” — “Динамо” 1:2 (ТУГАДИ)

15.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Жамшидбек Бакиров

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Т. Абдуллаев

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

АВАР ҳаками: Эдита Мирабидова

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Муродбек Бобожонов (Хазратжон Турсунқулов) 25, 0:1, Фирдавс Абдураҳмонов (Ойбек Ўрмонжонов) 31, 1:1, Ойбек Ўрмонжонов (Фирдавс Абдураҳмонов) 60, 1:2

"Хоразм": 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 8. Хазратжон Турсунқулов, 9. Жасур Азимов (5. Дилшод Жўраев,46), 10. Муродбек Бобожонов (99. Шахром Самиев, 58), 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 15. Владимир Бубаня, 18. Фрацис Нарх (7. Темурбек Исмаилов, 67), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 44. Достонбек Турсунов, 77. Суннатулла Абдуллажонов (94. Рустамжон Абдуҳамидов,46), 88. Аброр Хўсинов

Захира:12. Сардор Кобулжонов, 4. Фаррухжон Иброҳимов,  20. Данила Ежов, 22. Санжар Шоаҳмедов, 79. Азизжон Аҳроров,  

"Динамо": 13. Равшан Ягудин, 6. Жахонгир Ўрозов, 7. Журани Фрациско Феррейра, 9. Миржаҳон Мираҳмадов (23. Беҳрузбек Облақулов, 87), 10. Анваржон Хожимирзаев (88. Марко Станоевич, 77) 16. Ричард Емека Фрайдей (8. Санжар Қодирқулов,73), 17. Салим Мустафаев, 18. Олесандр Кучеренко, 22. Улуғбек Абдуллаев, 25. Ойбек Ўрмонжонов (   11. Хислат Ҳалилов, 87), 37. Фирдавс Абдураҳмонов (5. Майкон Дуглас, 73)

Захира: 27. Эдем Неманов, 14. Баходир Насимов, 15. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 20. Жалолиддин Жумабоев, 

Огоҳлантириш: Аброр Хўсинов ("Хоразм") 37, Салим Мустафоев ("Динамо") 42, Дилшод Жўраев ("Хоразм") 66


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Ойбек Ўрмонжонов ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Беҳруз Облақулов тушди.

85. Бугунги учрашув учун икки жамоага ҳам раҳмат айтсак арзийди. 

77. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Анвар Ҳожимирзаев ўрнига Марко Станоевич тушди.

73. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Фирдавс Абдураҳмонов ўрнига Дуглас Майкон, Ричард Фрайдей ўрнига Санжар Қодирқулов тушди.

69. ЗАРБА. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов очиқ худудда дарвозага ноаниқ зарба берди.

68. Фирдавс Абдураҳмонов тўп билан яхши ҳаракат қилди. Якуний зарбани йўллай олмади.

67. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Францис Нарх ўрнига Темурбек Исмаилов тушди.

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. Дилшод Жўраев, "Хоразм". У Ўрмонжоновни қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

60. ГОЛ. Ойбек Ўрмонжонов "Динамо"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жамоадоши Фирдавс Абдураҳмоновдан тўпни қабул қилиб олган Ўрмонжонов икки ҳимоячи орасида дарвозага зарба берди.

58. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Муродбек Бобожонов ўрнига Шахром Самиев тушди.

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Ратиньо

55. ЗАРБА. Ойбек Ўрмонжоновнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Суннатулла Абдуллажонов ўрнига Рустам Абдуҳамидов, Жасур Азимов ўрнига Дилшод Жўраев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.



45+5. Танаффус!

45+5. "Динамо" биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Миржаҳон Мираҳмадовнинг бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

42. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо" ҳимоячиси Салим Мустафоев Нархга нисбатан қўпол ҳаракат қилди

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Аброр Хўсинов, "Хоразм"

37. Ўйинда темп юқорилади.

36. ЗАРБА. Миржаҳон Мираҳмадовнинг зарбасини Муҳаммаджонов бартараф этди. 

31. ГОЛ. "Динамо" ҳисобни тенглаштирди. Чиройли комбинациядан сўнг Фирдавс Абдураҳмонов "Хоразм" дарвозасини ишғол қилди. Унга Ойбек Ўрмонжонов кўмаклашиб юборди. 

30. Самарқандлик мухлислар фаолликни оширди. 

27. Маълумот учун, "Динамо" жорий йил Суперлигада мағлубиятга учрагани йўқ. Вадим Абрамов шогирдларининг серияси бугун давом этадими ёки тугайди?

25. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Хазратжон Турсунқуловнинг  юқоридан берган узатмасидан сўнг Муродбек Бобожонов боши билан дарвозага тўпни киритиб юборди. 

23. ЗАРБА. Ратиньонинг кучли зарбасини "Хоразм" дарвозабони қийинчилик билан қайтарди. Ўйиндаги илк хавфли вазият. 

16. Кичик устунлик "Динамо"да. Абрамов шогирдларининг уюштирган ҳужумини "Хоразм" ҳимоячилари қайтарди. 

12. Дарвозалар олдида ҳозирча ўта кескин вазият яратилгани йўқ.

6. Икки жамоа ҳам илк дақиқалардан ҳужумкор футбол кўрсатмоқда.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Ўйин 20:00да старт олади. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда! Жамоалар Суперлига доирасида 15 йилдан сўнг тўқнаш келишмоқда. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика