RU

Последние новости

19:46Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор". Игорь Сергеев асосий таркибда  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  4 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  15 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  10 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   43 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  10 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  24

Суперлига. "Сурхон" ўз уйида "Сўғдиёна"га ютқазди, аммо юқори элитада қолди Новости

Суперлига. "Сурхон" ўз уйида "Сўғдиёна"га ютқазди, аммо юқори элитада қолди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


Coca Cola Суперлига. 26-тур
СУРХОН – СЎҒДИЁНА 1:2

Гол: Александр Касьян 58' – Сaнжар Рашидов 8', Шоҳруз Норхонов 81'

3 декабрь 2020 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 14:00 ("Оилавий ТВ")
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Бекзод Арипов

"Сурхон": 12.Азамат Аҳмедов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 7.Низомжон Норов, 10.Шавкат Саломов (22.Санжарбек Аҳмедов, 90+3), 11.Александр Касьян, 17.Сардор Сулаймонов (60.Ўрал Чориев, 21), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 44.Дарко Станоевич, 70.Иброҳим Йўлдошев, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 86.Даврон Мерганов, 13.Дилшод Рашидов, 14.Фарҳод Маматқулов, 29.Нурмуҳаммад Номозов, 51.Асилбек Норбоев, 71.Шаҳзод Таиров, 88.Асадбек Ҳамзаев.

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Нўъмонов (8.Жамшид Болтабоев, 61), 7.Санжар Рашидов (14.Даниэль Насриддинов, 90), 10.Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 90), 12.Санъат Шихов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (30.Диан Талхатов, 90), 21.Саҳоб Рашидов (11.Жасур Ҳасанов, 46), 22.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 50.Алишер Пирматов,  24.Муҳаммад Яҳёев, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 36.Элёр Собиржонов.

Огоҳлантириш: Александр Касьян (22). 


Сурхон

Александр Касьян - 58'

Суперлига. Тур 26

03/12/2020, 14:00

2
:
1
Завершен

Согдиана

Санжар Рашидов - 8', Шохруз Норхонов - 81'

45'
90'
21'  Сардор Сулайманов (Урал Чориев)
22'  Александр Касьян
58'  Александр Касьян
8'  Санжар Рашидов
46'  Сахоб Рашидов (Джасур Хасанов О)
61'  Аюбхон Номанов (Жамшид Болтабаев)
81'  Шохруз Норхонов


ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди.  

90+3. "Сурхон"да алмаштириш: Саломов ўрнига Аҳмедов туширилди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Сўғдиёна" сафида 3 та ўзгариш: Рашидов ўрнига Насриддинов, Қаҳрамонов ўрнига Талхатов, Норхонов ўрнига Насимов тушди.

89. Йўлдошев ва Норхонов ўзаро тўқнашиб кетишди, шифокорлар ёрдам кўрсатишди.  

88. Чориевнинг марказ томон узатмаси нотўғри қарор бўлиб чиқди. 

87. "Сўғдиёна" тўпга эгалик қилмоқда.

84. "Сурхон" олдинга борди, Касьян бошчилигидаги ҳужум муваффақиятли якун топмади. 

81. ГООООООООООООООООООООООООЛ!   Норхонов бош билан гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олданга олиб чиқди – 1:2! 


78. Чориев тезкор қарши ҳужумга ўтди, аммо Жўрабеков уни тўхтатиб қолишга эришди. 

75. Касьянга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилди. 

73. Жўрабеков ўз узатмаси орқали бурчак тўпи ишлади. Тўп ўийнга киритилгач, Ҳасанов ноаниқ ўйнади. Мезбонлар посбони тўпни ўйинга киритади. 

70. Қаҳрамоновнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

67. "Сурхон" вазият яратишга ошиқмоқда, аммо пасларда хатолар кўп. 

64. Саломовнинг Касьян томон ҳаволатиб узатган тўпини Абдуллаев ушлаб олди. 

61. Сўғдиёна"да алмаштириш: Нўъмонов ўрнига Болтабоев тушди. 

58. ГООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Саломовнинг ажойиб узатмасидан кейин Касьян боши билан дарвозани ишғол этди – 1:1! 


56. "Сўғдиёна" тезкор қарши ҳужумга ўтди, Санъат Шихов йиқилди, унга нисбатан қўполлик ишлатилмади деб топилди. 

54. Сардор Қулматов майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

52. Уууухх!  Элёр Орифовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 


50. Саломов рақиб жарима майдони ичкарисида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ дея баҳолади. 


49. Касьянга нисбатан қоида бузилди. 

47. Жасур Ҳасановнинг қанотдан узатган пасига ҳеч ким етиб бора олмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Саҳоб Рашидов ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Зарбааа!  Александр Касьяннинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

42. "Сурхон" футболчилари ҳимояда ўзаро пас ўйнашди, кейин эса Низомжон Норов ўнгдан олдинга борди ва тўпни йўқотди. 

39. Норхонов рақиб жарима майдони чизиғи ёнида йиқилди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш зарурлигини кўрсатди. 

38. "Сўғдиёна"нинг ҳолати аксинча, барчаси ижобий кечяпти, фақат вақти-вақти билан қоида бузиш ва офсайдлар кузатилиб турибди. 

37. "Сурхон"га нимадир етишмаяпти, вазият яратишда старт бор, якун йўқ.  Майдон марказидан ўтиш ҳам қийинчилик туғдирмоқда. 

35. Санжар Рашидов Станоевичга нисбатан қўполлик ишлатди. 

34. Ўйин темпи ўрта даражада, ҳозирги дақиқада "Сурхон" ҳимоядан ҳужум бошламоқда. 

32. Зарба!  Элёр Орифов жаримадан узатилган тўпга эга чиқиб, зарба берди, ноаниқ. 

32. Чориев Жўрабековга нисбатан қўпол ўйнади, жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

30. Чориев чап қанотдан тўпни ҳаволатиб ичкарига оширди, Абдуллаев тўпни ушлаб олди. 

29. Ууух! Станоевич нима қиляпти?!  У ярим метрда турган тўпга ета олмаган бир пайтда Норхонов узоқдан югуриб келиб, тўпни илиб кетди.  

27. Чориев ўнгдан олдинга интилаётган Жўрабековни йиқитди. 

26. Шавкат Саломовнинг яхши ўйланган узатмасига Ширинбой Абдуллаев эга чиқди. 

23. Қулматовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

22. Касьян Қулматовга нисбатан ишлатган қўполлиги боис сариқ карточка олди. 

21. "Сурхон"да ўзгариш: Сулаймонов ўрнига Чориев тушди.

21. Жарима тепилди, муваффақиятсиз. 

20. Яна бир қулай вазият ҳосил бўлди. "Сурхон" чамаси 23 метрдан жарима зарбасини тепади.  

19. Саломовнинг жаримадан узатган тўпи Элёр Орифов томонидан бартараф этилди. 

18. Норхонов майдонда ётибди, Агишев унинг ҳолидан хабар олди. Бундан ташқари, "Сурхон"нинг бир футболчиси алмаштирилиши мумкин, унда қандайдир муаммо юзага келган. 

16. Саҳоб Рашидов ҳимоячини чалғита олмади ва унинг зарбаси "блокланди". 

14. Меҳмонлар рақиб жарима майдони ичида хавфли вазият содир этишди, Норхоновнинш паси ҳимоячидар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

11. Зарбааа! Саломовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ширинбой Абдуллаев қайтарди. 


8. ГООООООООООООООООООЛЛ!   Санжар Рашидов ўйиндаги биринчи голни уриб, жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.


6. Шаҳбоз Жўрабековнинг ҳаволатиб амалга оширилган кетма-кет паслари самара келтирмади.  

4. Шоҳруз Норхонов қарши ҳужумга ўтди, унинг узатмаси зарбага айланиб кетиб қолди, хавфли. 

2. Зарба!  Иброҳим Йўлдошевнинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олиб, дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Давлатимиз мадҳияси янграмоқда. 

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика