RU

Последние новости

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" ўйинига оид маълумотлар Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" ўйинига оид маълумотлар

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан Суперлиганинг 8-турига старт берилади.

Жиззахда "Сўғдиёна" Суперлига дебютанти "Андижон"ни қабул қилади. Учрашув 18:45да бошланади. 

"Сўғдиёна"

Жиззах шаҳрининг бош жамоаси охирги икки турда мағлубиятга учради. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. 

Ўтган иккита ўйинда жиззахликлар ўз дарвозаларидан бешта гол ўтказиб юборишди. 

Мавсум бошидан бери "Сўғдиёна" фақат иккита учрашувда ғалаба қозонди. Ҳар икки ғалаба уйдаги ўйинларда ("Бунёдкор" ва "Металлург") устидан қўлга киритилди.

Бу жамоа турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" ҳали дуранг ўйнамаган. 

"Андижон"

"Андижон" Суперлигада ҳозирча 7 очко тўплади ва жадвалнинг 11-поғонасида бормоқда. 

"Андижон" охирги иккита турни дуранг билан якунлади. Ильдар Сакаев шогирдлари сафарда "Сурхон" билан 0:0 ва уйда "Динамо" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. 

"Андижон" шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонди: "бургутлар" 5-турда "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. 

"Андижон" Суперлигада ҳозирча битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Шунингдек, "Бухоро" билан "Қўқон-1912" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор. 

"Андижон" шу пайтгача 7та учрашувда майдонга тушган бўлса, шундан 5тасини сафарда ўтказди. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0 

2015 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:2 

2014 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0 

2011 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1 

2009 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 0:2 

Жиззахда бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг иккитасида мезбонлар, яна иккитасида меҳмонлар ғалаба қозонишган. Яна битта баҳс дуранг натижа билан якун топган. "Сўғдиёна" охирги бешта ўйиннинг ҳеч бирида рақиб дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика