RU

Последние новости

12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  1 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  7 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  2 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  18 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  12 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6

Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинига оид маълумотлар Новости

Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Тошкентда "Пахтакор" "Навбаҳор" билан куч синашади. Учрашув 19:45да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Пахтакор"

- Чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. Жамоа еттита ўйиндан 6тасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 13-5. 

- "Пахтакор" охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Жамоа 4-турда "Сурхон" билан дуранг ўйнаганидан кейин "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Металлург"ни мағлуб этди. 

- "Пахтакор" охирги иккита ўйинида бир хил 2:1 ҳисоби билан зафар қучди. 

- "Пахтакор" шу пайтгача ўз майдонида 4та ўйинда майдонга тушиб, ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 9-3. 

- "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши 57 бор майдонга тушиб, шундан 35тасида ғалаба қозонган. 

"Навбаҳор"

- "Навбаҳор" жадвалнинг 4-поғонасида бормоқда, 11 очко тўплаган. Жамоа 3та ўйинда ғалабага эришди ва икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 12-8. 

- "Навбаҳор" қаторасига тўртта ўйиндан бери ютқазмаяпти: уч ғалаба ва бир дуранг. "Лочинлар" "Насаф", "Сурхон", "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб, "Динамо" билан дуранг ўйнашди. 

- "Навбаҳор" бугун сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Аввалги учта баҳсда биттадан ғалаба, мағлубият ва дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 3-3. 

- "Навбаҳор" шу пайтгача "Пахтакор"ни 14 бор мағлуб этиб, 8 марта дуранг ўйнаган ва 35 ўйинда мағлуб бўлган. 

- Факт: "Навбаҳор" 2014 йилдан бери Тошкентда "Пахтакор"га гол ура олмаяпти. 

Охирги 5 ўйин 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0 

2018 йил. Биринчи босқич. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0 

2017 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0 

2016 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 3:0 

2015 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0 

Тошкентда бўлиб ўтган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Фақат охирги учрашув дуранг билан якун топган. Қизиғи шундаки, охирги бешта ўйинда "Навбаҳор" рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика