RU

Последние новости

22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  2 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  4 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  17 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  3 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  28 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0

Суперлига. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига 13-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Суперлига

13-тур

Пахтакор

Драган Черан - 8'

Суперлига. Тур 13

27/06/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

Бунедкор

45'
90'
8'  Драган Черан
8'  Хожиакбар Алижонов
56'  Сардор Собирходжаев
69'  Дониёр Абдуманнопов (Мухаммадали Усмонов)
80'  Хожиакбар Алижонов (Мухаммадрасул Абдумажидов)
68'  Тони Йович (Музаффар Олимжонов)
87'  Оллоберган Каримов (Расул Юлдашев)

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:0 

27 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Гол: Драган Черан (Ҳожиакбар Алижонов) 8'

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR: Даврон Акмалов

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 80),  8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 69).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 19.Суннатилла Поёнов, 20.Дилшод Абдуллаев, 80.Беҳруз Ўктамов, 99.Аббос Эргашбоев.

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов (19.Билол Туплиев, 83), 5.Момчило Рашо, 7.Суҳроб Иззатов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллоберган Каримов (10.Расул Йўлдошев, 87), 22.Усмонали Исмоналиев, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 78.Тохир Тўхтасинов, 92.Тони Йович (77.Музаффар Олимжонов, 68).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 9.Умид Султонов, 16.Алижон Бекмуротов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 37.Диёр Одилжонов, 45.Фарҳод Ўткуров.

ОгоҳлантиришларСардор Собирхўжаев (56), Амир Тўрақулов (84).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Зарбааа! "Бунёдкор" вакилининг зарбаси тўғри Марин Любичнинг қўлларига бориб тушди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

87. "Бунёдкор"да алмаштириш: Каримов ўрнига Йўлдошев баҳсни тугатиб қўяди. 

84. Амир Тўрақулов қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

80. "Пахтакор"да ўзгариш: Алижонов ўрнига Абдумажидов ўйинга қўшилди. 

79. Диёр Холматов Амир Тўрақулов билан тортишиб кетди. Бош ҳаккам "шерлар" вакилини оғзаки огоҳлантирди. 

77. Усмонали Исмоналиев Ҳожиакбар Алижоновни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

73. Зарбааа! Темурхўжа Абдухолиқовнинг бош билан берган зарбаси аниқ чиқмади. 

71. Беҳруз Асқаровга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди, у бироздан кейин майдонга қайтади. 

69. "Пахтакор"да алмаштириш: Абдуманнопов ўрнига Усмонов ўйинга қўшилди. 

68. "Бунёдкор"да ўзгариш: Йович ўрнига Олимжонов туширилди. 

65. Зарбааа! Умар Адҳамзоданинг узоқдан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

64. "Бунёдкор" яхши комбинация ҳосил қилди, бироқ барибир якунда тўп майдондан чиқиб кетди, тўн ён чизиқдан ўйинга киритилади. 

62. Драган Черан ҳимоячиларга ёрдамга қайтиб, тўпни боши билан узоқлаштирди. 

61. "Бунёдкор" вакили орқали қанотдан келган тўпни Алижонов майдон ташқарисига тепиб юборди.

56. Сардор Собирхўжаев Темурхўжа Абдухолиқовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

54. Усмонали Исмоналиевнинг ичкарига узатган пасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

48. "Пахтакор" иккинчи таймни ҳамхудди биринчи бўлимдагидек анча фаол бошлади.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45+1. Ууух! Исмонали Исмоналиев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, аммо тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.  

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.  

43. Зарбааа! Тони Йовичнинг кучли ва хавфли зарбаси манзилга аниқ бормади.  

37. Қанотдан ошириб берилган тўпни Владимир Назаров ушлай олмади. Кейин эса Черан ва Алижонов бир-бирларига халақит қилиб қолишди... воқеадан сўнг "шерлар" сардори дарвозабонга дакки берди.  

35. Зарба! Шаҳзод Азмиддиновнинг олисдан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

32. Умар Адҳамзоданинг айланма узатмасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 

27. Уууух! Темурхўжа Абдухолиқов катта тезликда олдинга бориб, дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқди ва зарба йўллади. Назаров жамоасини голдан қутқариб қолди. 

25. Иссиқ об-ҳаво шароити туфайли "Cooling break" эълон қилинди – футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

19. Зарбааа! Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Асқаров бош билан зарба берди, зарбага сал аниқлик етишмади. 

18. Зарба! Драган Черан олис масофадан дарвозани ишғол қилишга уринди, ноаниқ. 

17. Сардор Собирхўжаев - Достон Ҳамдамов - Драган Черан комбинацияси сербиялик ҳужумчининг кучсиз зарбаси билан якун топди. 

13. ГОЛ! Усмонали Исмоналиев пала-партиш ҳолатдан сўнг гол урганди, аммо у офсайдда қолган экан. 

11. Ууух! Хавфли вазият! Алижоновнинг пасидан кейин яна Черан бош билан зарба берди! 

8. ГОЛ! Ҳожиакбар Алижоновнинг узатмасидан сўнг Драган Черан бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

7. Зарбааа! Ҳожиакбар Алижоновнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

6. Ҳожиакбар Алижоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Марин Любич тўпга эга чиқди. 

1. Зарбаааа! Усмонали Исмоналиевнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика